Бугун Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг натижалари эълон қилинди.
Махсус сиртқи бўлимга республикамизда фаолият юритаётган, камида беш йиллик стажга эга бўлган имом-хатиб, мадраса мударрислари ва Имом Бухорий халқаро маркази ходимларидан иборат жами 144 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди.
Бугун шулардан 120 нафари ақоид, фиқҳ ва араб тили фанлари бўйича имтиҳон натижалари асосида қабул қилинди.
Ўз навбатида Azon.uz таҳририяти Махсус сиртқи бўлимга талабаликка қабул қилинган барча толиби илмларни чин қалбдан муборакбод этади. Аллоҳ барчаларини илмларини зиёда қилсин.