Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Олий Мажлис Сенати ҳузурида Ёшлар парламенти ташкил этилади

1033

Ёшлар парламенти аъзолари турли йўналишларда фаолият олиб бораётган ташаббускор, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга, кенг дунёқараш ва чуқур билим ҳамда лидерлик салоҳиятига эга 18 – 30 ёш  бўлган фуқаролар орасидан  жами 100 нафар этиб шакллантирилади.

Бунда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига сайланган ёшлар вакилларидан ҳар бир ҳудуддан тенг миқдорда 6 нафардан жами 84 нафар ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тавсиясига кўра 10 нафар ҳамда Сенатнинг Ёшлар маданият ва спорт масалалари қўмитаси тавсиясига биноан 6 нафар ёшлар Сенат Кенгаши қарори билан Ёшлар парламенти аъзолигига тасдиқланади.

Ёшлар парламенти ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини парламент минбарига олиб чиқиш, қонун ижодкорлигида ёшларнинг иштирокини таъминлаш, бўлғуси Сенат аъзолари ҳамда сиёсатчиларни тайёрлаш, ёшларни улкан мақсад ва аниқ лойиҳаларга йўналтириб бориш каби вазифаларни бажаради. Ёшлар парламенти Олий Мажлис Сенати ҳузурида ташкил этиладиган юридик шахс мақомига эга бўлмаган жамоатчилик асосида тузиладиган маслаҳат органи ҳисобланади. Мамлакатимиздаги қонун чиқарувчи ва ижро органлари кадрлар захирасини шакллантиришга хизмат қилади.

Ёшлар парламенти томонидан қабул қилинган ҳужжатлар тавсиявий характерга эга бўлади.

Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбек  меҳмондўстлиги дунёда эътироф этилмоқда

501 13:05 13.10.2020

Буюк Британия Ўзбекистонга қадимий буюмларни қайтаради

1051 10:40 12.10.2020

Бишкекда ўқ узилди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари хавотирда

1605 08:05 10.10.2020

Ўзбекистонга чет элдан жўнатмалар келиши қоидалари ўзгаради

902 20:55 09.10.2020

Қочишга уринган қирғиз амалдорини ўзбекистонлик чегарачилар тутиб олишди

2660 14:50 09.10.2020

Талабалар учун контракт тўлови муддати белгиланди

776 09:33 09.10.2020
« Орқага