Янгиликлар

Олий Мажлиснинг шу пайтгача ҳамма раҳбарларга «тиши» ўтмасди

1010

Бугун Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги, “Олий Мажлис Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиришлар киритилди. 

Унга кўра, Қонунчилик палатаси ва Сенатига ўзининг мажлисида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкинлиги белгиланмоқда. 

Ҳозиргача, парламент аъзолари Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида фақатгина Ҳукумат аъзолари, Ҳисоб палатаси, Бош прокурор ва Марказий банк бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш ҳуқуқига эга эдилар.

Ушбу ўзгартиришлар кучга кирса, парламент аъзолари юқоридаги идоралар билан бир қаторда, хўжалик бошқаруви органлари  (масалан, “Uzbekistan airways” А/Ж ёки Навоий кон-металлургия комбинати) раҳбарларининг ҳам ахборотларини эшитиш имкониятига эга бўладилар.

Акмал Бурхонов, 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Бағдодда ҳамма ёқ тинч": депутат "Ўзбекистон 24" телеканалини танқид қилди

1672 23:09 30.05.2020

Янги таҳрирдаги «Давлат тили ҳақида»ги қонун Олий Мажлисда кўриб чиқилади

489 22:12 15.05.2020

СССР қайта тикланадими?

3206 08:30 13.05.2020

Ожиз Парламент ҳақида

1361 16:00 07.05.2020

Қурилиш соҳаси коррупциядан қачон холи бўлади?

726 07:00 07.05.2020
« Орқага