Алмати ҳокимияти таровиҳга келувчилар учун қулайлик яратди

22:00 17.05.2018 1012

Қозоғистоннинг Алмати шаҳри ҳокимлиги Марказий жомеъ масжидга таровиҳ намозига келувчиларга қулайлик яратиш мақсадида махсус автобуслар ажратди. Бу ҳақда Азан.кз нашри хабар бермоқда.

Рамазон ойи бўйича таровеҳ намози тугаганидан кейин тўрт йўналиш бўйича ҳаракатланувчи автобуслар намозхонларни муайян манзилларга олиб бориб қўяди. Автобуслар масжиддан соат 23:30-24:00 оралиғида ҳаракатланади.

Олма-ота Марказий жомеъ масжиди 1999 йилда, президент Нурсултон Назарбоевнинг ташаббуси билан очилган. Бу ерда бир пайтнинг ўзида 7 минг киши намоз ўқиши мумкин

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!