Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Олмаотадаги отишма: уй эгаси суд ижрочиларини отиб ташлади

1740

Олмаотада истиқомат қилувчи бир фуқаро беш киши: икки полициячи ва уч фуқарони отиб ташлаган.
Фожиа кеча, 20 сентябрда Олмаота четидаги Оқбулоқ микрорайонида содир бўлганлиги хабар қилинмоқда. Суд ижрочилари хусусий уйдан ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилганида 1967 йилда туғилган фуқаро уларга қарата ўқ уза бошлаган.
Бу фожиа тахминан 17.20 да содир бўлган. Гумонланувчи зарарсизлантирилган ва ҳибсга олинган.
Олмаота полиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустам Абдрахмоновга кўра, суд ижрочиси суднинг мулк ҳуқуқи ҳақидаги қарорини бажаришга ҳаракат қилган. Хабарларга қараганда суд қарори ижро этилаётганда, кўчирилган фуқаро уйига югуриб, у ердан суд ижрочисига ва ўша пайтда уй ҳовлисида бўлган одамларга қарата ўқ узган.
Жиноят иши «Икки ёки ундан ортиқ одам ўлдириш» бўйича тергов қилинмоқда.
Гумонланувчига умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Махсус кучлар фуқарони қўлга олишда қатнашган. Полиция қурол ишлатмаган, чунки уйда аёллар ва болалар бўлган.
Воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган. Жабрланганлардан бири баҳсли мулкнинг янги эгаси.
Гумонланувчининг қўшниси журналистларга берган интервьюсида, уни бундай жиноят қилишга мажбур қилишганини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Олнинг луғавий ва истилоҳий маънолари таърифи

177 22:05 28.10.2021

Рейганнинг собиқ ёрдамчиси: «НАТО Россия билан урушда АҚШга хиёнат қилади»

560 21:30 28.10.2021

Дунёнинг энг қадимги 14 масжиди

365 21:05 28.10.2021

Динимни ўрганаман: руҳ бор нарсами?

921 20:05 28.10.2021

Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси раҳбарияти Ўзбекистонга келади

259 18:30 28.10.2021

«Аҳоли иссиқлик энергияси бўйича 2 триллион сўм қарзи бор» – вазирлик ахбороти

235 18:30 28.10.2021
« Орқага