Янгиликлар

Олтинсой воқеаси: жанжалда Россияда юрган фуқаро ҳам қатнашганмиди?

1779

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги «Халқобод» маҳалласида ИИБ ходимлари ва аҳоли ўртасида тўқнашув содир бўлгани ҳақидаги видео тарқалди.

Жанжал сабаб бўлган ер участкаларини уй эгалари фермер хўжалигидан олганларини, аммо унга ҳокимият кадастр ҳужжати бермаганини таъкидлашган.

Ҳатто, Президент фармонига кўра 2019 йил 1 майгача давом этган акция даврида ҳам мазкур хонадон эгаларига кадастр ҳужжати берилмаган.

Маълум қилинишича, туман раҳбарлари 2020 йил 8 февраль куни ноқонуний уй-жой қуриб олган хонадон вакиллари ёнига келиб, уйни бир кунда бўшатишлари лозимлигини таъкидлаган. Уй-жойлар бузилиши 14 февраль куни бошланган.

Бузишга келган ИИБ ходимларива аҳоли ўртасида жанжал бошланган. 

«14 февраль куни 5 та хонадонни бузиш учун жуда кўп ИИБ ходими келди, — дейди қишлоқ аҳли. — Ходимларнинг барчаси ҳам формада эмасди. Ўша куни аҳолига қўл кўтарганлар орасида фуқаро кийимидагилар ҳам бор эди. 3 нафар аёлнинг мазаси қочиб қолди. 1 кишини уриб бошини ёришгани учун Термиз шаҳридаги шифохонада даволаняпти».

«Энг кулгилиси, вилоят ИИБ мазкур воқеа юзасидан фикр билдирганда ходимларига тажовуз қилганлар орасида Аъзам Тошев борлигини ҳам ёзган. Ҳолбуки, Аъзам Тошев айни кунларда Россияда ишлаб юрибди», — дейди халқободликлар.

Сурхонадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Заҳриддин Тўраевнинг «Дарё»га маълум қилишича, вилоят ҳокими Тўра Боболов Олтинсой туманига бориб, халқободликлар билан суҳбатлашган.

«Вилоят ҳокими «Халқобод» маҳалласидаги 6 та хонадон вакиллари билан гаплашиб, туман ИИБ, прокуратура ва ҳокимлик масъуллари уйни бузишда бироз шошганини айтди, — дейди Заҳриддин Тўраев. — Ҳоким 6 та хонадон вакилларига бошқа жойдан ер участка берилиб, уй-жойларини қуриб битказишгач, экин майдонида қурилган уйлари бузилишини маълум қилди».

Таҳририятдан: Аҳоли ва қонунни ҳимоя қиладиган ташкилот ўртасидаги жанжал чиқишида икки томоннинг ҳам айби бордир. Балки ерлар ноқонуний эгаллангандир. Лекин қишлоқларда нимага асосланиб ер берилиши-ю ундан кимлар манфаатдор бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Туман ҳокими муаммони тинч йўл билан ҳал қилмагани, аҳоли билан келишиб иш қилмагани ёмон оқибатларга олиб келган. Балки шу пайтгача таълим соҳасида ишлаб, шу йил лавозимга тайинланган ҳоким тажрибасизлик қилгандир?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Карантин қачон тугайди?

33 21:00 07.04.2020

Коронавирус манзаралари ва сўнгги маълумотлар

580 17:30 07.04.2020

Гулбаҳор Саидганиева: ЕОИИга аъзо бўлиш инвестицион муҳитга салбий таъсир кўратади

361 18:35 06.04.2020

Коронавирус манзаралари ва сўнгги маълумотлар

1225 13:29 06.04.2020

Карантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

1084 10:13 05.04.2020

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

462 20:30 04.04.2020
« Орқага