Янгиликлар

Олтинсойдаги воқеаларда айбдор ходимлар жазоланиши шарт!

1282

“Олтинсой туманидаги ҳолатлар юзасидан Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни талабларини бузилгани юзасидан Олий Мажлис олдида тушунтириш ва изоҳ бериши керак.

Олтинсой туманидаги ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни талабларини бузилишига йўл қўйган мансабдор шахслар жавобгарликка тортирилиши ва истефога чиқиши шарт!

Ақлсизлик ва шошма-шошарлик билан қилинган тадбирлар фуқаролар ҳуқуқлари ва манфатлари бузилишига олиб келган. Мактаб ўқувчиларига, яъни вояга етмаган фуқароларга нисбатан содир этилаган ҳатти-ҳаракатларни кескин қоралайман ва хизмат ваколатидан четга чиқиш деб баҳолайман. 

Расмий баёнотларда бундай ҳолатларни акс эттирилмагани, бир ёқламаликни кўрсатмоқда.

Ўзбошимчалик ва фирибгарлик билан ер сотганганлардан хужжатсиз ер олиб, камига у ерда уй қурган, кейин уй ноқонуний ва бузилиши маълум булганда фуқаролар иккитомонлама айбсиз айбдор бўлиб қолган. Камига уларни фарзандаларига шу сабаб, таъзиқ ва босим ўтказилиши Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоясини таъминланиши борасида шунча олиб борилаётган ишларни қайсидир маънода йўққа чиқаришга уриниш деб қабул қиламан.

Бундай Ички ишлар органлари ходими номига доғ тушириб, олиб борилаётган сиёсатни англаб етмайдиган, эскича ишлаш усулибидан қутила олмаган ходимлар борлиги ИИВ тизими имижи ва номига путр етказади деб ҳисоблайман.

Ички ишлар органларининг ҳар бир ҳодими Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни талабларига қатъи ва сўзсиз итоат этган ҳолда ўз фаолиятини олиб бориши, келгусида бундай ҳолатлар йўл қўйилмаслиги, биринчи навбатда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимояси таъминланиши  лозим.


Нуриддин Зайнитдинов,
Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши депутати, 
ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари.

@nuriddin_zaynitdinov

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон: депутатлар карантинда

989 17:00 18.03.2020

AzonTV'да янги дастур «Галстуксиз суҳбат»

720 19:45 05.03.2020

Тўй ва маросимлар ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этмаслик учун жавобгарлик белгиланмоқда

863 22:30 24.02.2020

«Қонунга аввало амалдорлар итоат қилсин!»

613 18:40 18.02.2020

Депутатни ким сайлаган?

921 17:40 18.02.2020
« Орқага