Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Оммавий тадбирлар ва йиғилишларга рухсат берилди – ССВ

571

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тегишли мутасадди ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2021 йил 20 сентябрдан бошлаб мамлакатимизда томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди. 
Маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни ўтказишда қуйидаги карантин чекловларига риоя этиш талаб қилинади: 

  • маданий-кўнгилочар объектлар (театр, кинотеатр, концерт заллари) ишчи ва ходимлари ҳамда оммавий тадбирлар ташкилотчилари ва хизмат кўрсатувчилари бўлган шахслар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлиши лозим; 
  • маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари фаолияти) ва оммавий тадбирларни ўтказишда ташриф буюрувчилар:

- тиббий ниқобда бўлиш; 
- антисептик воситалардан фойдаланиш;
- кириш жойларида тана ҳароратини ўлчаш каби муҳим санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этишлари шарт.

«Шу билан бирга маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари фаолияти) ва оммавий тадбирларни ўтказиш объектларига фақатгина коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритилиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатмалар  бўлган фуқаролар бундан мустасно) тавсия этилди», — дейилади ССВ хабарида.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда йирик калибрли пулемёти бўлган жанговар модул ишлаб чиқилди

901 13:05 28.10.2021

Тошкент Москвани муҳожирларни ишга жойлаштиришни енгиллаштиришга чақирди

389 18:05 27.10.2021

Ўзбекистондан Тожикистонга автобус қатнай бошлади

430 17:35 27.10.2021

Нажот қалъаси

412 13:09 27.10.2021

Қочқинларга ёрдам: Япония Афғонистон ва унинг қўшниларига маблағ ажратади

296 11:20 27.10.2021

Ўзбекистон НАТО билан ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори

306 09:05 27.10.2021
« Орқага