Омонат

15:00 03.03.2018 1426

Одамзот ҳаётини нурафшон қилган лампочканинг ихтирочиси сифатида тарихда қолган Томас Эдисон бир куни мактабдан мактуб келтирди: “Жаноб директор буни сизга бериб юборди”, деб уни онасига тутқазди.

Мактубни ҳаяжон билан очган онанинг кўзи жиққа ёшга тўлди. Кейин ўзига ҳайрат билан қараб турган боласига мактубни овоз чиқариб ўқиб берди: “Ўғлингиз ўта иқтидорли. Бизнинг мактабимиз унга ва унинг салоҳиятига торлик қилади. Яхшиси уни уйда махсус муаллим ёллаб ўқита қолинг”.

Орадан йиллар ўтди. Дунёга улкан ихтирочи бўлиб танилган Эдисоннинг онаси вафот этди. Кунларнинг бирида онасининг эски жавонини титкилаётган Томас китоб орасига авайлаб тахлаб қўйилган, сарғайиб кетган хат топиб олди. Қўллари титраб мактабни очиб ўқий бошлади: “Ўғлингиз ўта лаёқатсиз. Уни ўқитиш бефойда, деб ҳисоблаймиз. Эртадан мактабга келмасин, киритмаймиз”. Эдисон мактубни ёпгач, узоқ вақт ўзини йиғидан тўхтата олмади. Анча тинчланиб олгач, “Хотиралар дафтари”га қуйидаги сатрларни ёзиб қўйди: “Эдисон жуда калтафаҳм бола эди. Бироқ, онасининг беқиёс топқирлиги туфайли юксак иқтидор соҳибига айланди".

Ноила ХОЛМАТОВА

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!