Таҳлил

Она ўз фарзандини ўлдириб, ёқиб юборди...

2260

04.11.2019 йилда фуқаро А.В. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, 5 ёшли қизи Д.К.ни Бектемир туманида жойлашган “Compass” савдо мажмуасида йўқотиб қўйганлиги ҳақида маълум қилди. Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Ички ишлар бош бошқармаси томонидан тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, қизчани топишга қаратилган тадбирларга зудлик билан киришилди.

Тезкор-тергов гуруҳи томонидан А.В. ва унинг шаръий никоҳдаги эри М.Ф.нинг кўрсатмалари шубҳа остига олиниб, қидирув тадбирларига қарамасдан фарзанди бир кун мобайнида топилмаганлиги сабабли, у қотиллик жинояти қурбони бўлганлиги тусмоли асосида дархол Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида аниқланишича, 25.10.2019 йил кечаси соат 03:00 лар атрофида эр-хотин Сергели туманида ижарада яшаб келган хонадонда спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, фарзандини уриб, дўппослаб, қасддан ўлдирганлар.

Сўнгра содир этилган жиноятларини яшириш ва жазодан қутулиш мақсадида, мурдани йўқотиш пайига тушганлар. Уни йўл сумкасига жойлаштириб, шу куни тонгда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги ижарага олинган дала ховлига олиб боришган. Мурда ўчоқда ёқилиб, сўнг ёнмай қолган қолдиқлари қопга солиниб, Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.

Шундан кейин, улар ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларни чалғитиш ва асл ҳолатни яшириш мақсадида, фарзанди бедарак йўқолиб қолганлигини “саҳналаштирганлар”.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида Д.К.нинг мурда суяклари топилиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Жиноят иши бўйича А.В. ва М.Ф.лар қасддан одам ўлдиришда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди. Тергов ҳаракатлар давом эттирилмоқда, натижасига кўра қўшимча маълумот бериб борилади.

Таҳририятдан: бу каби мудҳиш жиноят ҳақида хабар бериш қанчалар азоб эканини Сиз ҳам ҳис қилиб турган бўлсангиз керак. Ҳатто ҳайвонлар ҳам ўз зурриёдини тирик қолдириш учун керак бўлса ўзини қурбон қилади.

Жиноят ҳақида эмас, унинг келиб чиқишига эътибор қаратайлик. Агар шу кимсалар ўзбекона тарбия кўрганда, дину диёнатдан, гуноҳу савобдан, энг асосийси, охиратдан хабари бўлганда шундай ғайриинсоний жиноятга қўл урган бўлармиди! Албатта, йўқ! Чунки бу қилмишини халқдан, органдан яширгани билан охиратда аён бўлишини билган ва, шубҳасиз, бундай қотилликка қўл урмаган бўларди.

Бошқа гап ортиқча...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германиядаги масжиднинг эшигига чўчқанинг калласи осиб кетилди

3326 18:00 19.05.2020

Фаластинлик оилани ёқиб юборган қотил устидан ҳукм ўқилди

1658 09:00 19.05.2020

Бухоро шамоли, Сардоба сели, собиқ бош прокурор жинояти ва... "президентимизга раҳмат...''

3667 14:30 14.05.2020

Россия Сурияда ҳарбий жиноятларни содир этганми?

724 23:30 11.05.2020

“Зарурат туфайли масжидга ҳужум қилдим”

3290 14:00 08.05.2020

Фаластинлик аёлни ўлдирган исроиллик озод этилди. Нега?

1579 16:00 05.05.2020
« Орқага