Саволим бор...

Онаси рус қизга уйланиш... 

204

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Аҳволларингиз яхшими, устоз? Бир саволим бор эди. 

Бир киши бундан 50-60 йиллар муқаддам Россияга иш учун бориб бир аёлга уйланиб олган экан. Исломий никоҳ бўлганми-йўқми, унисини билмаймиз. Кейин у одам 1-2 та фарзандли бўлгандан кейин юртимизга рус аёли билан қайтиб келиб, умрининг охиригача шу ерда яшаган, яна бир неча фарзандли ҳам бўлишган. Болалари худди ўзбекдай улғайишган. Одатларимизни баъзи ўзбеклардан кўра яхшироқ билишади.

Яна уларнинг ҳаммаси шу ерда ўзбеклар билан никоҳланиб, фарзандли бўлиб кетишган. Ислом динимизга амал қилишади, сатри аврат масалалари-ю, фарзларнинг ҳаммасини билишади ва амал қилишади. Гап шундаки, онам ўша оиланинг бир қизини келин қилсак, деётганди. Сабаби улар жуда яхши одамлар, қизи Қуръон ўрганаётган, рўмол ўраб юрадиган қиз экан, акаси қори экан. Мени ўйлантираётган жиҳати улар онгли равиш биз Исломни қабул қиламиз деб шаҳодат калимасини қайтариб мусулмон бўлишмаган.

Шу ерда туғилиб ўзбекларни ичида яшагани учунмикин, мусулмон бўлиб кетишган. Шу қиз билан никоҳлансам бўладими? (Фарзандларим қори ва қория, буюк инсонлар бўлишини хоҳлайман. Айнан шунинг учун сўрадим бу саволни.) Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни бундан-да зиёда қилсин. Омийн!


Жавоб:

Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳ. Гапингиздан у рус аёлининг иймонга келиш ҳолатидан хабардор эмаслигингиз кўриниб турибди. Аммо унинг фарзандлари амал қилишлари, сатрда эканлари ва фарзларни билиб, амал қилишлари ҳақиқий мусулмон эканларини билдириб турибди. Акаси қори бўлган бу ҳижобли қизга уйланишингиз мумкин. 

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага