Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

“Онлайн мактаб’’: кимлар қатнашди, кимлар эса йўқ?

984

Статистика маълумотларига кўра, ниҳоясига етган ўқув йилида юртимиздаги 9942 та умумтаълим мактабида 6119440 нафар ўқувчи таҳсил олди. Аммо бу ўқув йили бошқаларидан фарқ қилди: коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистонда ҳам мактаб таълими масофавий усулда ташкил этилди ва бунинг учун “Онлайн мактаб” лойиҳаси ишга туширилди.

Хўш, бу лойиҳа ўқувчиларни қай даражада қамраб ололди? Ана шу саволга жавоб топиш мақсадида Azon.uz сайти ижтимоий сўровнома ўтказди.

Фарзандингиз (ёки бошқа қариндошларингиз) карантин даврида ташкил этилган “Оnlayn maktab” лойиҳасида қандай иштирок этди? Фанларни ўзлаштиришидан қониқдингизми?” деган саволга сўровнома иштирокчиларининг 52 фоизи “Қисман қатнашди, лекин яхши ўзлаштиролмади”, дея жавоб қайтарди.

Қатнашчиларнинг 24 фоизи “Тўлиқ қатнашди, фанларни ўзлаштириши яхши”, деган бўлса, худди шунча иштирокчининг жавоби қуйидагича: “Умуман қатнаша олмади”.

Масофавий таълим телевидение ва интернет орқали узлуксиз ташкил этилган бўлса-да, дарсларга умуман қатнаша олмаганларнинг борлиги – бу жиддий масала. Аслида дарсларни умуман ўзлаштирмаганларнинг сони қанча? Уларга қандай чоралар кўрилади? Дарсларни ўзлаштириб олишлари учун қандай имкониятлар яратилади?

Ушбу саволларга тез орада Халқ таълими вазирлигидан аниқ маълумотларга асосланган ҳолда жавоб олишга ҳаракат қиламиз.

Azon.uz таҳририяти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дарслар онлайн, ўқувчиларда эса интернет йўқ

794 19:22 27.08.2020

Болалар пандемия туфайли таълим ололмаяпти, чунки уйида электр йўқ

752 19:30 05.06.2020

Online-maktab лойиҳаси давом эттирилади

646 16:30 25.05.2020

2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунланади

729 14:10 21.04.2020

Ўқувчилар учун онлайн-дарслар бошланди

1631 14:30 30.03.2020
« Орқага