7 ёшли Солиҳабонунинг тузалиб кетишига холис ёрдам берайлик!

14:30 14.04.2019 379

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Интизом мавзеси 57-уй 4-хонадонда яшовчи Наргиза Ҳабибуллаева 7 ёшдан ошган қизи Солиҳабонунинг дардига Аллоҳдан шифо истаб, бандаларининг сабабчи бўлишларидан умид қилмоқда.

Ҳабибуллаевлар оиласида бир ўғил ва икки қиз фарзанд улғаймоқда. Ўртанча фарзанд 2011 йилнинг 22 октябрь санасида туғилган Солиҳабону Ҳамидуллаева оғир бемор. Унинг умри шифохонада, турли уколу дорилар қабул қилиш билан ўтмоқда. Шу сабаб, у ҳозирда жуда ғамгин бўлиб қолган. Солиҳабонуга 2019 йилнинг февраль ойида қон касаллиги – веллибрандо ташхиси қўйилган. Мутахасисларни айтишича, бу касалликда энг кўп қон йўқотиш ҳолати юз беради. Қон кетиш жараёнида тўхташ ва қотиш хусусиятини йўқотади. Агар бу касаллик ўз вақтида даволатилмаса, қон кетиши кўпайиб, ички қон кетиш ҳолати ҳам рўй бериб, бемор бевақт ҳаётдан кўз юмиши мумкин (Аллоҳ сақласин)

Бу оғир касаллик қизчанинг оиласи учун жуда қаттиқ зарба бўлди. Сабаби, оила маҳалладаги кам таъминланган оилалардан бири ҳисобланади.Солиҳабонунинг шу кунгача бўлган муолажалари ва дорилари учун 10 миллион сўмга яқинроқ маблағ сарфланди. “Биринчи курс тугади, энди тез кунларда иккинчи даволаниш курсини олади. Учинчи курс бошлангунга қадар даволаниш муддати аҳволига қараб белгиланади. Яна навбатда 17 та курс бор. 1-курсига 1000 доллардан ортиқроқ маблағ сарфладик. Бор будимизни сотиб боламизнинг ҳаётини асраб қолишга уриняпмиз. Мен уй бекасиман. Ҳозирда қизимнинг ёнидаман. Отаси эса ижарага олинган машинада киракашлик қиладилар. Қариндошлар ёрдам беришяпти, лекин бунинг ўзи камлик қиляпти. Фарзандимнинг бошқа даволаниш курслари учун катта маблағ талаб этилади. Бу касалликнинг даволаниши узоқ вақт талаб этади ва дори-дармонлари жуда қиммат туради. Даволаниш ҳамда дори-дармонга моддий томондан имкониятимиз етмай анча қийналиб қолдик.

Қолган навбатда турган курсларни давом эттиришида, дориларини олиб беришда имкони борлар, саховатпеша инсонлар холис моддий ёрдам беришларини илтимос қиламан”, – дейди Солиҳабонунинг онаси Наргиза опа. Шифокорлар Солиҳабону яна уч йил давомида даволаниши зарурлигини маълум қилган. Бунинг учун эса табиийки, катта маблағ талаб этилади. Барча саховатпеша инсонлардан Солиҳабонуга имкон қадар холис моддий ёрдам беришларини сўраб қоламиз!

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

Пластик карта орқали:(Click, Payme)

Беморнинг онаси Наргиза Ҳабибуллаева номига очилган

Ипотека банк: 8600 3329 5059 7207

Ипотека банк Амалиёт бўлимининг Шайҳонтохур тумани филиалида онаси Ҳабибуллаева Наргиза (Khabibullaeva Nargiza) номига очилган рекзивитлари:

МФО: 00425 ИНН: 201027734

Ҳисоб рақами:  23120000 100000 425201

Хориждан банкдан маблағ юбормоқчи бўлганлар учун онасининг паспорт маълумотлари:

Ҳабибуллаева Наргиза Аҳмадовна

Паспорт рақами: АБ 3054950

Онаси Наргиза опанинг телефон рақами: +99894 6656619

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!