Оқ қонга чалинган 4 ёшли Мансурбекка ёрдам берайлик

18:30 05.03.2019 494

2015 йил 12 майда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида туғилган Мансурбек Садибековга 2018 йил 26 август куни пойтахтдаги Гематология марказидаги шифокорлар томонидан оқ қон ташхиси қўйилган.

Беғубор болаликнинг энг ширин дамларини 3,5 ёшдан ошган Мансурбек оғир дард билан ўтказмоқда.

Мансурбек 6 ойдан бери бу дард билан оғримоқда. Ҳозирда 4-курсда даволаняпти. Дори-дармонлар қимматлиги туфайли оилани навбатда турган 2,5 йиллик кимётерапия курсларини давом эттиришга имконияти етмай қолган. Онаси Эътибор Рустамованинг таъкидлашича, дорилар қимматлиги сабаб дориларни етказа олмаяпти, танишлари ва қариндошлардан 30 миллион сўмдан ортиқ қарз бўлиб қолишган.

Оила Тошкентда ижарада туриб фарзанди Мансурбекни даволатиб келишяпти. Ҳам ижара пули, ҳам дори-дармонларни қимматлиги оилани анча қийнаб қўйган. Даволанишни давом эттириш учун оилага яхшилар ёрдами жуда зарур.

“Топганларимизни, йиғиб қўйганларимизнинг ҳаммаси дори дармонларга сарфланиб, тугаб битди.

Тақдир экан, насиб этса яхшилар ёрдами билан болам тузалиб кетади. Дунёда яхши инсонлар кўп. Ёрдам беришларини ўтиниб сўрардим“,—дейди Мансурбекнинг онаси Эътибор опа.

Мансурбекга курсларни тўлиқ тўхтатмасдан олиб даволаниши ва нархи қиммат турадиган дори-дармонлар харид қилиниши учун катта миқдорда пул керак.

Биз барчадан Мансурбекнинг даволанишига баҳоли-қудрат кўмак кўрсатишни сўраб қоламиз.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

Пластик карта орқали: (Click, Payme)

Онаси Рустамова Эътибор номига очилган

Агро банк: 8600 0417 0676 1161

Хориждан маблағ юбормоқчи бўлганлар учун онасини паспорт маълумотлари:

Rustamova Etibor Namozovna

Паспорт рақами: АВ 5026204

Онаси Эътибор опанинг телефон рақами:

+99890 721 24 07

Ижара уй манзили:

Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси,

8 мавзе, 3-қават, 45-уй, 33-хонадон.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!