Оқ қонга қайта чалинган Абдуллох яхшилар кўмагига муҳтож

14:00 03.03.2019 1231

2014 йил 14 августда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида таваллуд топган Абдуллох Абдурасуловга 2016 йил 4 январда ўткир лимфобластний лейкоз (оққон Т-варианти) ташхиси қўйилган. Унда 2018 йил 12 апрелда касаллик қайталанганлиги сабаб пойтахтдаги Республика гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида невролейкоз ташхиси қўйилган. У ҳозирда моддий кўмакка муҳтож.

Фарзандим Абдуллохни 2015 йилнинг кунларида бирида танасига бирдан турли тошмалар тошиб, тана ҳарорати 40 даражага чиқиб кетиб, аҳволи ёмонлашиб қолди.

Зудлик билан Тошкент шаҳридаги хусусий клиникаларга олиб бордик ва шу жойда таҳлил топширди. Шифокорлар аниқ ташхис қўёлмагани ва нотўғри қилинган муолажалар сабаб фарзандимни соғлиғида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмади.

Кейин бошқа шифокорларга хам мурожаат қилдик. Таҳлил топширди. У ерларда хам аниқ ташхис қўя олишмади.

Шундан сўнг фарзандимни Тошкентдаги Гематология марказига олиб келдик. 2016 йил январ ойининг бошларида Республика гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти клиникасига келдик. Мутахассислар фарзандимда чуқур текширувлардан ўтказишди. Таҳлил хулосаларига асосан мутахассислар фарзандимга 2016 йил 4 январда ўткир лимфобластний лейкоз (Оққон ) ташхисини қўйишди.

Онкогемотология ва қон куйиш илмий текшириш институтининг 1- болалар бўлимига 2016 йилнинг 5 январида ётқизилди.

Икки йилдан ортиқроқ вақт давомида асосий кучли кимётерапия муолажаларини олиб тугатганди. 2018 йил 18 март куни ўғлим онаси билан Бухорога, уйга бобо- бувиларини кўришга боришганди. У ерда кучли шамоллаб қолганлиги натижада аҳволи оғирлашиб қолди.

Яна Тошкентга Гематология марказига олиб келишга мажбур бўлдик.Пойтахтдаги Гематология марказида мутахассислар томонидан фарзандимдан қайта таҳлил олинди. Лекин Яратганнинг синови экан 2018 йил 12 апрелда фарзандимни касаллиги қайталаниб қолди. Шу куни марказда фарзандимга ўткир невро лейкоз ( қайталанган оғир тури) ташхиси қўйилди.

Касаллик қайталанганлиги сабаб 2019 йил 14 январдан буён фарзандимда кучли кимётерапия курслари бошланган. Шу кунгача кимё терапия курсларини  қариндош танишлардан тўлаш шарти билан олинган маблағлар сабаб узлуксиз олиб келди. Навбатдаги курсларни давом эттиришга, дориларни жуда қимматлиги ва қарздорлигимиз миқдори катталиги сабаб моддий томондан жуда қийналиб қолиб, имкониятимиз етмай қолди.

“Саховатпеша юртдошларимиздан фарзандимни курсларини давом эттиришида, дориларини олиб беришда имкон қадар холис моддий ёрдам беришларини илтимос қилиб қоламан“, – дейди бемор Абдуллохнинг отаси Алишер Аҳмедов.

Ҳозирда оила Тошкент шаҳрида 8ижара уйда яшайди. Оила бошлиги Алишер ака ўғлининг даволаниш харажатларидан ташқари ҳар ой ижара учун 150 АҚШ доллари тўлашга мажбур. Ижара тўловини тўлашга имкониятлари хам етмай қолган.

Оила бор пулини сарфлаб бўлди. Фарзанди тузалиши учун ҳамма нарсага тайёр оила яхшиларнинг кўмагига муҳтож.

Абдуллохдан холис моддий ёрдамимизни аямайлик. Қўлдан келганича эҳсон қилайлик, дуо қилиб унинг умри узоқ бўлишини сўрайлик. Бир-биримизга қилган яхшиликларимиз ўзимизга охиратда соябон бўлади. Зеро, Аллоҳ яхшиликларимизнинг ажрини берувчи меҳрибон зотдир.

Пластик карта орқали (Click, Payme)

Отаси Аҳмедов Алишер номига очилган

Халқ банки:

8600 0604 1032 7796

Хориждан банкдан маблағ юбормоқчи бўлганлар учун отасини паспорт маълумотлари:

Axmedov Alisher Abdurasulovich

AA 4701738

Отаси Алишер Аҳмедовнинг телефон рақами:

+998903478082

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!