Таҳлил

Оққондан азият чекаётган 14 ёшли Адибанинг шифо топишига ҳисса қўшайлик!

1256

Оққондан азият чекаётган Қашкадарёлик 14 ёшдан ошган Адиба Собиржонованинг шифо топишига ҳисса қўшайлик!

1968 йилда Қашқадарё вилояти, Нишон  туманида таваллуд топган  Хабиба Мирзаеванинг  2004 йил 12 августида таваллуд топган фарзанди Адиба Собиржонованинг тўрт ойдан ортиқроқ вақтдан буён ўткир лимфобластли  лейкоздан азият чекиб , хозирги пайтга келиб оиланинг моддий имконияти жуда чеклангани сабабли ўз вақтида даволаниш курслари учун маблағ топишда қийналиб қолишган.

Маълум бўлишича, 1968 йилда дунёга келган Хабибанинг айни вақтда 14 ёшдан ошган  ва 26 ёшли фарзанди бор. Турмуш ўртоғи  мусиқа мактабида ўқитувчилик касби билан шуғулланади. Онаси Хабиба опанинг сўзларига кўра, касаллик аломатлари 2018  йил май ойларида юзага чиқа бошлаган. 

Даставвал турли шифохоналарда бир неча марта текширувлардан ўтган, аммо унга аниқ ташхис қўйиш имкони бўлмаган. 

2019 йил 11 январда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказига навбатдаги ташрифида Республика гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот марказига юборишган. У ерда унга “ўткир лимфобластли лейкоз” (оққон касаллигининг 1-фаол даври) ташхиси қўйилган. 

Шундан сўнг, у дастлаб болалар булимида 44 кун даволанган бўлса, 10 кунлик танаффусдан сўнг, 32 кун тиббий муолажа олган. 2019 йил январ  ойидан эътиборан Адиба  пойтахтдаги  Гематология марказида даволаниб келмоқда. 

Онасининг айтишича, дастлабки биринчи  даволаниш курслари учун 30 миллион сўм атрофида маблағ сарфланган бўлса, кейинги 2 курсида  дори-дармонга 54 миллион сўмдан ортиқ харажат қилинган. Бу маблағларнинг аксарини танишлари ва яқинларидан қарз олишга мажбур бўлган.

"Келганимизда аҳволи оғир эди. Кўп бора кимё терапиясини олди. Иккинчи курс тугади. Учинчи курс кучли кимё терапия муолажаларини оляпти. Кўп бора қон қуйишди. Яна асосий курсдан иккита  курси бор. Иккита курсдан кейин қўллаб-қувватлов курслари бошланади. Даволаниш муддати 2 йилни ташкил қилар экан.

Бундан ташқари, қизим Адибанинг бошқа даволаниш курслари учун яна маблағ талаб этилади. Ҳозиргача кўп нарсамизни сотиб келдик. Катта миқдорда қарзга ботдик. Қариндошларимиздан, қўшниларимиздан 30 миллион сумдан ортиқ қарзимиз мавжуд. 

Фарзандим Адиба орада кучли шамоллаб қолиб, кунига  анча маблағ сарфланяпти. Дорилари жуда қиммат. Навбатда турган кимё терапия курслари муолажалари, дорилари учун жуда катта маблағ талаб этиларкан. Даволаниш курсларини давом эттириш ҳамда дори-дармонга имкониятимиз етмай анча қийналиб қолдик. Саховатпеша сахий инсонлардан холис моддий ёрдам беришларини ўтиниб  илтимос килиб коламан",— дейди Адибанинг онаси.

Адибанинг оиласи унинг дори-дармонларига қариндошлардан пул сўраб, катта қарзга ботган. Ҳар ой ижарага ва Адибанинг даволаниши учун моддий томондан маблағ етишмай қоляпти.

Саховатпеша юртдошларимиздан Адибанинг соғайиб кетишида имкон қадар ҳисса қўшишни сўраймиз!

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:
Пластик карта орқали: (Click, Payme) 
Онаси Хабиба Мирзаева номига очилган
Ўзбекистон Миллий банки:
8600 0204 8076 0375

Миллий банкнинг Шайхонтохур филиалида  онаси Мирзаева Хабиба Тураевна номига очилган рекзивитлари:
МФО: 00878    ИНН: 202436329

Корхона ва ташкилотлардан келиб тушадиган маблағлар транзити: 
23120000 400000 878001
Хорижий давлатлардан маблағ юбориб  ёрдам бермоқчи бўлганлар онасини паспорт маълумотлари: 
MIRZAYEVA ХABIBA TURAYEVNA 
Паспорт рақами: АА 1529727

Бемор Адибанинг онаси Хабиба опанинг телефон рақами:
+998914705363
Телеграм: +998914534797

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Оққон касалига чалинган беморга ёрдам берайлик

217 10:50 15.10.2019

Жиддий касал билан оғриган наманганлик Рустамжон яхшилар кўмагига муҳтож!

171 13:30 11.10.2019

Кўзи ожиз диндошларимизнинг илм ўрганишларига ёрдам берайлик!

362 15:32 11.09.2019

«Нажот Таълим» маркази ободонлаштириш бошқармаси ходимлари фарзандларини бепул ўқитишни йўлга қўйди

367 11:30 27.07.2019

Отаси томонидан пичоқланган Камолага яхши инсонларнинг ёрдами зарур

4286 10:20 27.07.2019
« Орқага