Саволим бор...

«Орамизда солиҳлар бўлса ҳам балолар ёғиладими?»

576

Савол:

Устоз Доктор Бутий! Сиз уламолар, солиҳлар ва илм толиблари сабабли Аллоҳ биздан бало-ғамларни кетказишини эслатиб келгансиз. Бу эслатмаларингиз Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг Саййидимиз Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ичимизда солиҳлар бўла туриб ҳам ҳалок бўламизми?” деганларига Ул Зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар ёмонлик кўпайса, ҳа”, деганларига қарама-қарши эмасми?

Ҳазрат, Аллоҳ сизни яхшилик-ла мукофотласин. Сизни биз учун ҳам асрасин.


Жавоб:

Бу ўринда қарама-қаршилик йўқ. Бу ҳадисда маъно қуйидагича: биз жамиятда мункар ва ҳаром ишларни кўпайтирмасак, Аллоҳ солиҳлар дуоси ила балоларни даф қилади. Аммо бунинг акси бўлса, солиҳларнинг дуоси ижобат бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага