Ахлоқ

Ори баланд камбағал киши

827

Камбағал бўлатуриб Аллоҳ таолодан бошқа ҳамма кишидан истиғно  қилиш (ўзини беҳожат тутиш) жуда катта камолдир.

Аввалги ўтган улуғларимиз, қаттиқ қийинчилик ва камбағаллик билан умр ўтказганлар. Уларнинг бу фақирлик, очлик ва камбағалликлари суннати набавийга мувофиқ ўз ихтиёрлари билан бўлган. Агар ўзлари хоҳласалар, катта-катта молу давлат жамлашлари мумкин эди. Лекин ҳаргиз бунга илтифот қилмадилар. Аллоҳ берган нарсаларни ғариблар, фақирлар ва диний ишларга харж қилиб, ўзлари камбағалликда қолавердилар. 

Ҳазрат айтадиларки, Ҳазрат Нонутавийда ҳеч қачон икки жуфтдан (кўйлак ва иштондан) ортиқ кийим-бошлари бўлмаган. Биттасини кийиб, иккинчисини ювгани берар эдилар. Бугунги машойихлар (олим ва эшонлар) ҳокимларга ўхшаб ҳаёт кечиряпти. Булар одамлардан (ўзларини беҳожат тутиб) истиғно қилсалар ёки истиғно қилишни хоҳласалар ҳам, буларнинг истиғноси аввалги улуғларнинг истиғносичалик даражада камол ҳисобланмайди. Чунки аввалгилар фақир ва оч бўлатуриб истиғно билан муомала қилар эдилар. 

Ёрқинжон қори Фозил  таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Гадойликдан олимликкача

1758 03:40 18.05.2020

Раво кўрмаса Маъбуд, найласин султон Маҳмуд?

1837 03:59 13.05.2020

Камбағаллар шифокори

1139 23:30 08.05.2020

Бутун дунёни низолар, очлик ва қашшоқлик кутиб турибди, агар...

885 11:30 08.05.2020

«Исломда бойлик ва камбағалликка муносабат»

806 20:04 03.04.2020

Закотни қанча бериш керак?

1078 20:00 02.04.2020
« Орқага