Қирғизистон темир йўллари бошқармаси матбуот маркази берган хабарга кўра, Чўлпон-Ота шаҳрида Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларига кирувчи темир йўл маъмуриятларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Грузия, Туркия темир йўл маъмуриятлари ҳамда Озарбайжон логистика компанияси раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Қирғизистон темир йўллари бошқармаси президенти Азамат Сакиев ўз нутқида Осиё-Тинч океани мамлакатларида юк ташиш кўламини кенгайтирадиган тадбир муҳимлигини таъкидлади.
Сакиевнинг айтишига қараганда, йиллик йиғилишлар темир йўл маъмуриятлари, логистика компаниялари ва бошқа йўналиш иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтиришда, мавжуд муаммоларни ҳал этишда катта аҳамиятга эга бўляпти.
Иштирокчилар Осиё-Тинч океани мамлакатларида автомобил ва темир йўл транспортини назарда тутувчи халқаро мултимодал йўналиш бўйича лойиҳани амалга ошириш натижаларини муҳокама қилдилар.
Тадбир якунида “Осиё-Тинч океани мамлакатлари-Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Озарбайжон-Грузия-Туркия-Европа” мультимодал* йўналишини янада ривожлантириш чора-тадбирларини акс эттирувчи баённома имзоланди.
*Мультимодаллик - бу ижтимоий ва гуманитар фанларда танқидий нутқ таҳлили ва мултимедиа назарияси концепцияси доирасида қўлланиладиган атама.