Остонада масжид ходимлари фаррошларга иссиқ таом тарқатди

16:00 08.02.2019 286

Февраль ойида ҳаво янада совигани сайин Қозоғистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан бошланган “Остона – дўстона шаҳар” лойиҳасида қатнашишни истовчилар сони ортмоқда.

Кеча “Ҳазрат Султон” масжидининг ходимлари махсус транспортда пойтахт кўчаларини тозалаётган фаррошлар учун иссиқ таом тарқатди. Қаҳратон совуққа қарамай ташқарида ишлаётган 200 га яқин хизматчи иссиқ таомдан баҳраманд бўлди.

Muslim.kz хабарига кўра, “Остона – дўстона шаҳар” лойиҳасида пойтахтдаги тўртта масжид иштирок этмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!