Oстонадаги масжид Марказий Осиёдаги энг катта деган номини бой бериши мумкин

14:00 18.08.2018 3246

Қирғизистоннинг олий муфтийси Мақсат ҳожи Тўхтамишевнинг айтишича, жорий йилнинг сантябрь ойида Бишкекда Марказий Осиёдаги энг йирик масжид ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда  islam-today сайти хабар берди.

“Масжид Усмонли турклар даври меъморчилиги асосида қурилади. Ўйлаймизки, бу иншоот Қирғизистоннинг безагига айланади”, дея фикрини билдирган муфтий.

Марказий Республика масжиди Имом Сарахсий деб номланиши кутилмоқда. Қурилиш 2012 йилда бошланган. Унга Туркиянинг “Диёнат” фонди томонидан 25 миллион доллар ажратилди. Масжидга 8 минг киши, умумий ҳудудига эса 20 минг киши жойлашиши мумкин бўлади.

Айни пайтда Марказий Осиёдаги энг йирик масжид — Остонадаги “Ҳазрат Султон” масжиди ҳисобланади. У 11 гектарлик ҳудудда жойлашган бўлиб, умумий майдони 17 минг квадрат метрдан ортиқ. Сиғими эса 5 минг кишини ташкил қилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!