Остонадаги масжидда 24 соат ишлайдиган Call-марказ очилди

22:30 10.01.2019 268

Қозоғистон пойтахти Остонадаги “Ҳазрат Султон” масжидида Call-марказ ва «Диний-ахборот маркази» ишга тушди, дея хабар бермоқда Muslim.kz.

Очилиш маросимида Қозоғистон мусулмонлар идораси раиси, муфтиф Серикбай Ўраз иштирок этди.

«Бизнинг масжид ҳар доим илғор ва инновацион ғоялар бўйича етакчи бўлиб келган. Қавмимизнинг илтимосига биноан бугун ушбу лойиҳаларни ишга туширмоқдамиз, – деди “Ҳазрат Султон” масжидининг бош имоми Науризбай Тағанули. – Ҳозирги кунда масжидлар нафақат ибодат маскани, балки ҳақиқатни талаб қилувчилар ва диний масалалар бўйича жавоб қидирувчилар ўртасида кўприк вазифасини бажармоқда”.

Call-марказ етти кун ва 24 соат давомида ишлайди. Бу ерга қўнғироқ қилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга қозоқ ва рус тилларида жавоб олишлари мумкин бўлади. Саволларга юқори малакалари экспертлар, хусусан, 60 нафар имом жавоб қайтаради.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!