Илм

"От! Ота-онам сенга фидо бўлсин!" 

1515

Саъд ибн Аби Ваққос розиёллоҳу анҳу саҳобалар ичида камонни энг яхши отадиган мерганлардан эди. Уҳуд ғазоти кунида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам мушриклардан бир кишини мусулмонларни танг ҳолга солаётганини кўриб қолдилар. Шунда ўқдонларидан бир ўқ олиб Саъдга бериб дедилар:

"От! Ота онам сенга фидо бўлсин!".

Саъд розиёллоҳу анҳу ўқни олиб камонга жойлаб отди. Ўқ мушрикнинг юрагига яқин жойига тегиб ўлди. Аллоҳнинг Расули буни кўриб кулдилар, ҳатто озиқ тишлари кўриниб кетди. 

Набий алайҳиссалом бизга сабабларни қаттиқ тутишни ўргатаяптилар. Уҳуд кунида битта эмас, иккита совут кийдилар. Аслида бу совутлар Аллоҳ ўша кунда ўлишни истаса ҳеч қандай фойдаси йўқлигига энг ишончи комил инсон эдилар. Лекин у зот сабабларни қаттиқ тутар эдилар. Гўё ҳамма нарса шу эди.

Эътимодни эса  гўё сабаблар ҳеч нарса эмасдек  Аллоҳга қилар эдилар.

Аллоҳнинг Элчиси ўқдонларидан ўқни олиб Саъд розиёллоҳу анҳуга берганларига боқ. Ўша куни Пайғамбаримиз чодирда ўтирмадилар. Жангни ўртасида эдилар. Бу барча қўмондонларга, ширкат бошлиқларига дарсдир. Уларни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам пастга тушиб ишни яқинроқдан кузатишга даъват қилмоқдалар.

Вазир ўзининг ёрдамчилари келтирган хабар билан инсонлар аҳволини била олмайди. У инсонларга яқинроқ бориб, улар билан учрашиши, суҳбат қилиши, уларни ўзи тинглаши лозим.

Ота ҳам ёғоч креслодан тушиб завжасига ошхонада ёрдам бериши, ўғлининг вазифасига қарашиб юбориши, қизига қисса айтиб бериши, гўдакларига қуръондан ўргатиши лозим. Ота фақат мол йиғиб берадиган киши эмас. Болалар маскан ва нондан бошқа кўп нарсаларга муҳтож. Тарбия билан боқишнинг ўртасида катта фарқ бор.

Бошқа бир дунёвий дарс. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўқни Саъд розияллоҳу анҳунинг мерган эканлигини билиб берганлар. Ҳатто жанг қизиб турганида ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам кимни қаерда қўйишни  яхши билганлар. Ўқни Саъд розияллоҳу анҳуга, қўшинни бошқаришни саҳобалар ичида уруш сирларини энг яхши билган Ҳамза розияллоҳу анҳуга топширдилар.

Бу уммат муносиб одамни муносиб ишга қўймас экан, буюклигини қайтариб ола олмайди. Буни биз Сардобадаги очилиб кетган тўғон ҳодисасида ҳам кўрдик.

Инсонларни шижоатлантириш ва ундаш улардаги афзалликни юзага чивара олади. Аксинча, доимий танқид ва доимий маломат улардаги маҳоратни ўлдиради, истеъдодни сўндиради, уларни умидсиз ва ғайратсиз қилиб қўяди.

"От! Она-онам сенга фидо бўлсин!".

Бу гапни араблар руҳлантириш, шижоатлантириш, қизиқтириш учун айтишади. Инсонларни шижоатлантиринг! Улар сизга ўзларидаги бор нарсани беришади...

манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саҳобалар кимлар?

647 20:30 05.07.2020

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Росулуллоҳ деган зот бор дунёда!

1512 11:00 05.07.2020

«Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад» мультфильми

991 17:00 25.06.2020

Эргашмоғимиз учун энг муносиб инсон 

1178 00:00 18.06.2020

Бешикдаёқ гапирган уч гўдак...

3027 09:00 14.06.2020

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазил қилганмилар?

1496 12:01 12.06.2020
« Орқага