Саволим бор...

Ота-онага маошдан ҳақ борми?

1688

Савол:

Ассалому алайкум. Қиз фарзанд олийгоҳда шартнома асосида ўқиб, ўқишни битиргач оладиган маошида ота-онасининг ҳаққи борми? Агар ҳаққи бўлса, турмушга чиққач эридан рухсатсиз бу пулдан ота-онасига сарфлаши мумкинми?


Жавоб:

Агар шартнома пулини ота қизига фақат қарз ўлароқ берган бўлса, ўша миқдор қарздор бўлади. Шариатда ҳар бир кишининг топган мулки ўзиники бўлади. Шу сабаб, аёлнинг топгани фақат ўзиники. Уни ишлатишга на отанинг ва на эрнинг ҳаққи бор. Фақат юқорида айтганимиз каби қарзлар тўланиши керак.

Бизда одатда оталар шартнома пулини қарз сифатида эмас, балки нафақа ўлароқ тўлаб беришади.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага