Ахлоқ

Ота солиҳ бўлса...

1099

Оталар солиҳ бўлса Аллоҳ уларнинг фарзандларини муҳофаза қилади. Умар ибн Абдулазизнинг олдида дунёнинг хазинаси турар эди. Аммо у зот раҳимаҳуллоҳ хазинадан маошидан ортиғини олмас  эди. Маоши эса халифа тугул оддий ишчига ҳам етмайдиган даражада эди.

Хазинадаги моллар тўлиқ кишиларга тақсимланган кун Умар хазинани яхшилаб ювиб, хушбўйликлар суртган ва молларни инсонларга тақсимлаб масъулиятдан қутилгани сабабли шукроналик учун икки ракаат намоз ўқиган эди. У ўн битта фарзандига ўн саккиз динор мерос қолдирган эди. Яъни, фарзандлари оталаридан сўнг миллиардер эмас, фақир бўлиб қолишган эди. Тасаввур қилинг, қирқдан ортиқ мамлакат қўл остида. Аммо болаларини фақир қилиб қолдираяпди. Аммо Аллоҳ унинг ахлоқи гўзал фарзандларини бой қилди.

Мана Мусо алайҳис салом ва Хизр алайҳис салом. Икки етим боланинг деворини тиклаб қўядилар. Эътибор беринг, бири "улул азм" пайғамбарлардан, иккинчисининг илми ундан ҳам зиёда бўлган икки шахс битта сабаб учун етимлар деворини тиклаб қўймоқда. У сабаб эса "уларнинг отасининг солиҳ бўлганидир".

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Отасини сўймоқчи бўлган ўғил...

1337 08:30 04.04.2020

"Дадамни фақат имода кўрганман..."

1830 12:20 13.03.2020

Ўғлининг тили чиққандан бошлаб Қуръон ўргатган зот

1698 07:00 02.03.2020

«Мен ҳам отамнинг севимли қизиман!» 

2740 23:30 19.02.2020

Нафсини тийганди, ризқ эшиги очилди...

1846 23:02 18.02.2020
« Орқага