Илм

Бирорта одам хато қилса, унинг ўрнида бўлмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт!

971

Али ибн Зайд ибн Жудъон ҳикоя қилади: “Ансорийлардан бирининг ўлим соати яқинлашди. У ўғлига шундай васият қилди: “Ўғлим! Сенга бир васиятим бор, уни ҳар доим ёдингда тут. Бу васиятни мендан олмасанг, бошқа бировдан ололмаслигинг мумкин. Аллоҳ азза ва жаллага тақво қил! Кечангдан бугунинг, бугунингдан эртанги кунинг яхшироқ бўлишига интил.

Таъмагирликдан сақлан, чунки бу айни фақирликдир. Одамларнинг қўлига қарама, улардан бирон нарса умид қилишдан йироқ бўл! Нимага муҳтож бўлсанг ҳам, уни одамлардан сўрамасанг, Аллоҳ уни сенга етказади.

Узр сўраладиган иш қилишдан сақлан. Яхшилик қилишда эса узр сўраш йўқ. Бирорта одам хато қилса, унинг ўрнида бўлмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт! Намозга турсанг, уни видолашув намозидек ўқи! Ўзингни бу дунёда охирги марта намоз ўқиётгандек тасаввур қил!”.

«Ҳаётус солиҳийн» китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Мендан кейин ҳам уйни бузманглар...»

1059 22:00 06.10.2019

“Отамнинг имомликка ўтиб намоз ўқиб берган даврни қўмсайман”

2320 07:00 08.08.2019

Отага итоат (Шайх Бутий)

578 05:10 05.07.2019

«Танловга муносиб бўлинглар ёш оталар!»

457 11:00 14.06.2019

Ҳаммаси ота тарбияси кемтиклигидан...

1276 23:00 04.05.2019
« Орқага