Ахлоқ

“Отамнинг имомликка ўтиб намоз ўқиб берган даврни қўмсайман”

2612

"Вақт ҳар қандай дардга даво" деганлари ёлғон. Отам қазо қилганига баҳор келса ўн йил бўлади. Соғинч ҳисси ортса ортдики, камаймади. Отам қадрини ота бўлиб билдим. Аллоҳнинг “Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!” (Исро сураси, 23-оят) оятини фарзандли бўлиб англадим.

Расмдаги болани ўзимга ўхшатдим. Отамнинг имомликка ўтиб намоз ўқиб берган даврни кўп эслайман ва қўмсайман.

Ё Аллоҳ, Ўзинг барчаларимизда ўтган ота-оналаримизни гуноҳларини авф эт! Бизларни боқаман, кийдираман деб бирор хатога йўл қўйган бўлсалар Ўзинг кечир.

Ҳаётларини иймонда, Исломда саломат сақлақин.

Бизларни Олий Жаннатда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қилгин.

Абдуқодир НАБИЕВ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Отасини Аллоҳ олдида жавобга чақирган қиз

5489 18:30 28.06.2020

Ҳудудсиз муҳаббат

1775 06:39 06.05.2020

Отасини сўймоқчи бўлган ўғил...

2404 08:30 04.04.2020

"Дадамни фақат имода кўрганман..."

2281 12:20 13.03.2020

Ота солиҳ бўлса...

1517 08:30 11.03.2020

Ўғлининг тили чиққандан бошлаб Қуръон ўргатган зот

2188 07:00 02.03.2020
« Орқага