Назм

Оташ ичра Иброҳим: “Аллоҳ паноҳ”, деди...

1604

“Замон оғир, қўй болам, замонга боқ”, дедилар,

Худогамас, “тинчгина инсонга ёқ”, дедилар.

 

“Ҳаққимни бер, бу зулм, қайда ҳақиқат?”, десанг,

“Қарши чиқма оқимга, қўшилиб оқ”, дедилар.

 

Масжид борсанг — муртад-у, майхонада валийсан,

Бода тутсанг, “балли!”-ю, йўқса, “гумроҳ”, дедилар.

 

“Ишхона масжид эмас”, ишхона — ишратхона,

Гар намозга чорласанг, “кўнглимиз пок”, дедилар.

 

“Замон зил, замонга боқ...”, бу гаплар янгиликмас,

Аввалам айтгандилар, яна шундоқ дедилар...

 

Аё Ғолиб, чекма ғам, гулханга отсалар ҳам,

Оташ ичра Иброҳим: “Аллоҳ паноҳ”, дедилар.

 

Ғолиб БАҲРОМ

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага