Таҳлил

Отаси томонидан пичоқланган Камолага яхши инсонларнинг ёрдами зарур

4290

2002 йил 15 ноябрда бу оилада фожиа рўй берди. Зулхумор Каримованинг руҳий хасталиги бўлган турмуш ўртоғи тўсатдан касали қўзғаб оила аъзоларига пичоқ билан ташланиб қолади. У рафиқаси ва уч фарзанди — икки қизи ва бир ўғлини ҳам пичоқлайди. Бироздан сўнг ўзига келгач, нима ишлар қилиб қўйганини англайди ва маҳалла-кўйни ёрдамга чақиради.

Лекин кўргулик экан, пичоқ тиғи оиладаги иккинчи фарзанд 1994 йилда туғилган Камола Бозорова (ўшанда у 8 ёшли қизалоқ бўлган) умуртқа поғонасига кириб кетган ва орқа мияга шикаст етказган.

Камола Бозоровага қўйилган ташхис: ўнг сон суяги патологик синиши, нотўғри битиши билан. Ўнг оёқнинг 4 сантиметр калталиги билан. Кўкрак-бел соҳаси, орқа мия ВТҳ12-Л1 санчилиб кесилган жароҳатидан кейинги ҳолат, пастки нараплегия, тос аъзолари функциясининг бузилиши билан. Остеопороз. Вирусли гепатит «С».

"Ўзим ҳам ногиронман. Ўша машъум кунда бош суягим синганлиги сабаб икки марта бошимдан операция бўлганман.

Гарчи врачлар менинг яшаб кетишимга ишонишмаган бўлса-да Аллоҳнинг марҳаматини қарангки, мен бугун ҳаёт, ҳаттоки бир ўзим   ҳалол нон топиб, рўзғор тебратиб, уч фарзандни вояга етказиб келмоқдаман.

Қолган икки фарзандим олинган жароҳатларидан фориғ бўлишган, бироқ... қизим Камола ўшандан буён ногирон.

Камола яқин-яқингача эмаклаб, судрала олар, ўтира олар, оёқларидан бирига жон ҳам киргандек бўлганди. Умид уйғонганида яна бир кўргулик рўй берди — унинг ўнг оёғи сон суяги 2017 йил апрель ойида синиб қолди ва аҳволи ёмонлашди.

2017 йил август ойида трамватология ва ортопедия илмий текшириш институти касалхонасида, 2018 йил январь ойида Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси бўғимлар ва қўл бармоқ жарроҳлик бўлимида даволанди.

Тиббиёт академияси шифокорлари синган сон суяги тўғри бўлмаса-да битаётганлигини, орқа миянинг озроқ жойи узилмай қолганлигини айтишди. Бу эса бизга умид бағишлади.

2018 йил 13 июнь кунида Тошентдаги нейрохирургия бўлимида бир муддат даволанди. 2018 йилнинг 27 июнь кунига қадар бир марта функция, 4 дона прозерин уколини қилишди. Лекин, марказлардаги даволаниш муолажаларидан кейин қизимнинг аҳволида ижобий томога сал ўзгариш хам бўлмади. Шундан буён қизимни руҳияти синган, яшашга бўлган иштиёқи сўнмоқда.

Дорилари жуда қимматлиги учун олиб беришга имкониятим етмай қолди. Ҳар ойига 2 миллион сўмдан ортиқ маблағ талаб этилади.

Мен ишлайман, лекин топканим рўзғордан, дорилардан  ортмайди. Менинг  соғлигим хам ижобий даражада эмас. Даволанишга имкон топа олмаяпман. Жуда қийин вазиятда қолдик. Хаммаси моддий тарафга бориб тақалмокда. Оиламизнинг иқтисодий ахволи жуда ночор.

Шунинг учун ҳам  саховатпеша инсонларга  умид ила мурожаат қилмоқдаман.

Имкон қадар қизим  Камоланинг  даволаниш муолажаларини  давом эттиришида, дориларини ўз вақтида олиб, соғайиб кетиши учун хисса қўшсангизлар мингдан минг бор миннатдор бўлардим.

Сизлардан илтимос,  яхши инсонлар  мени қизимни даволай оладиган  қучлироқ малакали, ўз касбига талабчан мутахасислар топишда хам менга  холис кўмак беришингизни илтимос қилиб  қоламан.

Ҳали қизим  жуда  ёш, ҳамма қатори бахтини кўришни истайман. Яхши ниятда яхши инсонлардан холис ёрдам сўрашга мажбур бўлдик. Бошимизга тушганини бировга раво кўрмайман. Қилган ёрдамларингиз ҳақига бир умр дуода бўламан", - дейди Зулхумор Каримова.

Она учун фарзандининг кўз ўнгида сўлиб боришини кўришдан оғирроқ азоб бўлмас керак бу дунёда. Келинг, Камоланинг оёққа туриши учун қўлдан келгунича холис моддий ёрдам берайлик!

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

Пластик карта оркали (Сlick, Payme)

Каримова Зулхумор (KARIMOVA ZULKHUMOR)

Агробанк: 8600-0423-5062-7534

Хорижий давлатлардан маблағ юбориб ёрдам бермоқчи бўлганлар учун онасини  паспорт маълумотлари:

KARIMOVA  ZULXUMOR XUSHVAKTOVNA

Паспорт рақами: AB6926784

Мурожаат учун онаси Зулхумор опанинг  телефон рақами: 
+99897 386 85 45 ( Телеграм бор)
+99894 337 04 65

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хушхабар!

873 21:11 12.10.2019

Хайрия қилганларга солиқ имтиёзлари берилади

230 12:30 11.10.2019

Имомнинг ташаббуси билан ночор оилага янги уй қуриб берилмоқда

566 15:05 08.10.2019

Мусулмонларнинг глобал хайрия ташкилотига асос солинди

524 07:00 03.10.2019

7 ёшли Солиҳабонунинг тузалиб кетишига холис ёрдам берайлик!

866 17:30 15.06.2019
« Орқага