Илм

Отасини Аллоҳ олдида жавобга чақирган қиз

5596

Шайхлардан бири шундай ёзади:

“Бундан ўн беш йилча олдин, ўлим тўшагида ётган бир қиз ҳақида сўзлаб беришган эди. Ўшанда у чамаси йигирма беш ёшларда бўлган.

Бу қиз кўзга яқин бўлиб, уйидан совчи аримаган, жуда кўпчилик унга уйланишни ёки келин қилишни орзу қилган эди. 

Бироқ қизнинг отаси келган кишига рад жавобини бераверар эди. 

Кун келиб қизнинг ажали етиб, ўлим тўшагида ётганида атрофидаги аёлларга шундай деди: “Отамга менинг номимдан салом денглар, яна шуни айтингларки, Қиёматда Аллоҳнинг олдида мени турмушга бермаганлиги сабабидан жавоб бериши бор».

Шайх давом этиб дейди: “Бу ўлим олдида айтилган сўзларнинг жавоби ўта оғирдир. Бу қиз отасига Аллоҳ олдида туриш билан таҳдид қилмоқда.

Аллоҳдан паноҳ тилаймиз.

Бу катта ва жуда жиддий савол!

Субҳаналлоҳ.

Эркак бу эҳтиросни билса-да, сўнг у ундан ҳам кўпроқ истаган ёш қизга тўсқинлик қилса ва тақиқласа. Баъзи бир ёш қизларда, агар уларда уят ва Аллоҳдан қўрқиш бўлмаганида эди, улар туфайли жуда кўп фаҳш ишлар содир бўларди.

Хўш, нега унга турмушга чиқишни тақиқлади?

Қандай қилиб у нон ва гўштни истеъмол қилса-ю, қизи ёки синглисини очликдан ўлиб кетишини хоҳласа?!

Ахир кўпинча шаҳват ва иштиёқ очлиги ички очликка қараганда анча кучли бўлиши мумкин. Ва буларнинг иккаласи ҳам (қорин очлигини ва шаҳватни қондириш) одам учун бирдек зарурдир”.

Дўст Муҳаммад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳудудсиз муҳаббат

1824 06:39 06.05.2020

Отасини сўймоқчи бўлган ўғил...

2477 08:30 04.04.2020

"Дадамни фақат имода кўрганман..."

2321 12:20 13.03.2020

Ота солиҳ бўлса...

1553 08:30 11.03.2020

Ўғлининг тили чиққандан бошлаб Қуръон ўргатган зот

2229 07:00 02.03.2020
« Орқага