Янгиликлар

ОТМларга қабул жараёни қачон бошланади?

528

Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда айтилишича, абитуриентлардан олий таълим муассасаларига ҳужжатлар 15 июндан бошлаб қабул қилинади.

Давлат тест маркази раҳбари Мажит Каримовнинг маълум қилишича, жорий йилда ҳужжатлар ДТМ сайти, Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали узлуксиз ва онлайн тарзда қабул қилинади:

Ягона интерактив давлат хизматлари портали;
Давлат тест марказининг расмий веб-сайти;
Давлат хизматлари марказлари орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади
Бунда абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:

Аввалги йиллардаги битирувчилар учун

паспорт;
диплом;
тил бўйича сертификат;
имтиёзи мавжуд бўлганда, имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар.
Жорий йил битирувчилари учун:

Паспорт;
Битирув аттестати (қабул қилувчилар томонидан базадан электрон тарзда олинади).
Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Шунингдек, анжуманда 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2та мутахассислик фанларидан ўтказилиши маълум қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Касалланганлар тўғрисидаги статистика камайтириб кўрсатиляптими?

357 15:45 13.07.2020

"Ўзбекнефтегаз" Тошкентда электромобиллар учун заряд станцияларини қуради

159 15:00 13.07.2020

Халқаро эксперт Ўзбекистон тиббиётини танқид қилди

1588 10:25 13.07.2020

Ўзбекистон ва Туркия пул ўтказмаларини соддалаштирди

459 09:58 13.07.2020

Ғафур Ғулом номидаги боғ бузилмайди

528 20:42 11.07.2020

Яна учта шаҳарда Ўзбекистоннинг консуллик хизмати очилади - Россия 

320 10:57 11.07.2020
« Орқага