Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ойга ишора қилсанг, бармоғингга қарайдиганлар ҳам бор

2034

Azon.uz бош муҳаррири Абдулазиз Муборакнинг «Боламни черковга бераман» сарлавҳали мақоласи кўплаб баҳсларга сабаб бўлди. Мақоланинг асл маъно-моҳиятига тушунмаганлар муаллифни тергаш, ва ҳатто ҳақорат қилишга тушиб кетди. Мақола ҳақидаги мулоҳазалар ҳақида устоз Мубашшир Аҳмад шундай дейди:

«Абдулазиз Муборакнинг «Боламни черковга бераман» мақоласини нотўғри тушуниб, баҳс қилинаётганига аҳамият бермадим. Лекин асл муаммо қолиб, ундаги кинояни муҳокама қилинаётани, муаллифнинг диёнати шубҳа остига олинаётгани жуда қаттиқ оғринтирди. Шу даражада пастлабмиз. 
«Диний таълимга рухсат берсак, миссионерлар фойдаланиб қолади» деган фикрни яксон қиладиган далилни кўрмаётганимиз ёки ундан чалғитишга ҳаракат қилаётганимиз мени аччиқлантиряпти».

Шунингдек, Мубашшир Аҳмаднинг фикрларини қувватлаган мухлислар ҳам талайгина. Улардан баъзилариниг 

Абдуллох Нурханов:
«Диний таълимга тўлиқ рухсат бериш керак. Бошқа дин вакилларига ҳам, юзага келадиган баҳслардан чўчимаслик керак. Чунки динимиз ҳақ дин, ботилни бемалол мағлуб қила олади - далил жиҳатидан ва фикрий томондан. Христианлар фойдаланиб қолади деб диний таълимга йўл бермаслик, ўта даражада тор ва динига шубҳаси бор одамни фикри».

Ислом Мирзоалий:
«Устоз умматни келажагини ўйлаб ҳаракат қиляпсиз, Аллоҳ сизни сабабчи қилсин, куч-қувват берсин... Шижоатингиз кучлик сўзингиз таъсирли бўлсин!»

Нодира Назарова:
«Ассаламу алайкум! Сизлар жуда зарур ва катта ишни бошлаб турибсизлар, Аллоҳни ёрдами билан юртимизда тўғри диний таълим йўлга қўйилса, ажрини ҳам шунга яраша олишингиз мумкин. Шунинг учун бундай майда нарсаларга эътибор бериб хафа бўлманг».

Абдуллоҳ Тошкандий:
«Кинояни тушунган тушунади. Фарқни кўрсатиб берганлари яхши бўпти».

Ҳақиқатан, баъзиларга ойни кўрсатсанг, бармоғингга қарайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Гуржи гўзали”нинг Айюб Султондаги иншоси”

1083 15:40 01.12.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Дорга осилган бош вазир, 35 йиллик қози ва пачоқланган машина...”

1790 21:40 30.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Саҳобанинг қабри қандай топилган?”

1482 17:24 29.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Маликалар бойлигини Европадаги саройларга сарфламаган...”

2634 19:21 27.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Агар бу ерга бормасангиз, Туркияга келдим деманг!”

2025 18:10 23.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Супемаркет устидаги масжид...”

1763 17:59 20.11.2021
« Орқага