Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ойлик маошлар қисқартирилиши нимага олиб келиши мумкин?

1999

Davletovuz телеграм каналида Халқаро валюта жамғармаси экспертининг Бюджет ва давлат корхоналари ходимлари ойликларининг юқори қисмини, яъни 4 млн сўмдан юқори қисмини вақтинча бюджетга ўтказиш таклифи ҳақида сўз юритилган. Блогер ҳозирги мураккаб шароитда бундай қадам ташланиши «кўплаб юртдошларимизнинг кўнглига ғулғула солиб қўйди», деб ёзади.

Муаллиф бу ноилож тадбирни амалга оширишдан олдин ўйлаб кўриш, ҳуқуқий давлатнинг негизларига болта урмаслик лозим дейди.

«Агар чиндан ҳам бу ишга қўл уриладиган бўлса, аввало, битта нарсани аниқ қилиб қўйиш керак — бу қисқартиришлар муддати аниқ ёзилиши керак... Ҳукумат шундоқ ҳам ҳар куни кеч 10-11 гача ишлайдиган, саломатлиги, меҳнат унумдорлиги сўриб олинаётган миллионлаб хайрихоҳларидан бир зумда айрилиб қолмаслиги керак. Мол аччиғи — жон аччиғи. Ватанпарварлик, бирдамлик сўзлари бу пайтлар ишламай қолиши мумкин. Қарорнинг оқибатларини тарозида яхшилаб тортиш мумкин. Албатта, чиновниклар, раҳбарчаларга ҳеч нарса қилмайди, лекин ҳақиқий давлат хизматчилари бундан жабр кўради».

Шунингдек, блогер: таклиф ҳаётга татбиқ этилса, юз минглаб давлат хизматчиларининг кредитлари, таълим ва бошқа доимий харажатлари эътибордан четга чиқмаслиги кераклигини, эслаб ўтган. 

Яна хусусий сектор ҳам бундан андоза олиши, 4 млн сўмга минимал харажатларини қоплай олмаган солиқ тўловчи роиложликдан ноқонуний даромад топишга ҳаракат қилиши ҳам айтиб ўтилган. 

«Маошларнинг қисқариши, сақлаб қолиш керак, дея айтилаётган бизнесга яна битта ўта катта зарба бўлади, чунки талаб ўлдирилади. Даромад бўлмаса товар ва хизматларга талаб бўлмайди. Демак, бизнес қисқариши ортидан ишчи ўринлари ҳам қисқаради», деб фикрларини очиқлаган блогер.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади

853 08:35 21.05.2022

"UzAuto Motors" ходимлари иш ташлашмоқчи

2375 12:05 06.03.2021

Бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик ва стипендиялари оширилади

1639 10:36 31.12.2020

Дания: ҳукумат уч ой фуқароларининг маошини тўлаб беради

1001 14:00 02.04.2020

Ўзбекистонда нефт ва газ соҳаси ходимларининг ойликлари ошади

1895 15:20 01.02.2020
« Орқага