Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Озарбайжон. Арманлар вайрон қилган мактабларни турклар обод қилмоқда  

411

Турк Қизил ярим ой жамияти Озарбайжоннинг Тертер, Агдам ва Фузулий вилоятларида 44 кунлик урушда Арманистон томонидан ўққа тутилган 16 та мактаб ҳовлисига ўйин майдончалари қурди.

Тертер туманидаги Эвўғли қишлоғида ана шундай масканлардан бирининг очилиш маросимида Туркия Қизил ярим ой жамияти ижрочи котиби Юсуф Рамазон Сайғилий, Туркиянинг Бокудаги элчиси Cаҳит Бағжи, Туркиянинг Ганжадаги Бош консули Закий Ўзтурк, Озарбайжон Қизил ярим ой жамияти ижрочи директори Жейҳун Мирзоев, Тертер вилояти ҳокими Мустақим Мамадов, уруш фахрийлари, ҳалок бўлган қаҳрамонларнинг яқинлари, қишлоқ аҳолиси ва талабалар иштирок этди. 

Рамазон Сайғилий тадбирда сўзлаган нутқида ўйин майдончалари мактаб ўқувчиларининг ривожланишига ҳисса қўшишига умид билдирди. 

Элчи Бағжи, ўз навбатида, Туркиянинг ҳам яхши, ҳам ёмон кунида Озарбайжон ёрдам қўлини чўзганини эслатди. 

Унинг сўзларига кўра, Турк Қизил ярим ой жамиятининг аксияси Туркиянинг арманлар ваҳшийликларидан жабр кўрган Озарбайжон вилоятлари аҳолиси билан бирдамлигини англатади. 

Дипломат Туркия Озарбайжонга Қорабоғга "қайтиш" жараёнида ҳар томонлама ёрдам беришини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

413 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

185 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

282 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1222 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

244 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

782 17:35 28.11.2022
« Орқага