Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Озарбайжон армияси 13 та қишлоқни озод қилди

1066

Озарбайжон армияси Жеброил туманининг яна 13 та қишлоғини ишғолдан озод қилди. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида ёзган.

"Солтанли, Амирварли, Машанли, Ҳасанли, Аликехонли, Гумлаг, Ҳожили, Гоерчинвеиселли, Ниёзгуллар, Кечал Маммедли, Шаҳвелли, Ҳожи Исмайилли, Исагли қишлоқлари озод қилинди. Қорабоғ - Озарбайжондир!" – деб ёзган давлат раҳбари.

Арманистон қуролли кучлари 27 сентябр куни соат 06:00 да кенг кўламли провокацияларни амалга ошириб, Озарбайжон армиясининг бутун фронт чизиғи ва фронтал зонада жойлашган аҳоли пунктлари бўйлаб позицияларини йирик калибрли қуроллардан, миномётлардан ва турли калибрли артиллерия қурилмаларидан интенсив ўққа тутишди.

Арманистон қуролли кучларининг жанговар фаолиятини сусайтириш ва тинч аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш учун Озарбайжон армияси қўмондонлиги бутун фронт бўйлаб қўшинларнинг қарши ҳужум операциясини бошлашга қарор қилди.

18 октябр куни маҳаллий вақт билан соат 00: 00дан бошлаб гуманитар сулҳ тўғрисидаги иккинчи келишувга 17 октябр куни икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари томонидан эришилган эди. Унинг асосини АҚШ, Франция ва Россия президентларининг ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраисларидан вакили бўлган 2020 йил 1 октябрдаги баёноти ва ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраисларининг 2020 йил 5 октябрдаги баёнотлари ташкил этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тоғли Қорабоғ урушининг қурбонлари сони эълон қилинди

1066 20:10 03.12.2020

Арманлар қўйган миналардан тинч аҳоли портламоқда

1232 16:05 29.11.2020

Озарбайжон Франциядан норози

1081 13:30 28.11.2020

Ереванни ваҳима босган: Қорабоғ билан буғдойнинг 25 фоизи ҳам кетди

1633 09:05 27.11.2020

Франция: ягона сенатор Озарбайжонга қарши қонунга қарши

933 21:20 26.11.2020

Озарбайжон армияси 27 йилдан кейин Келбажарга кирди

950 18:35 25.11.2020
« Орқага