Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Озарбайжон армияси «Қасос» операциясини амалга оширди

3519

Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудида ноқонуний арман қуролли тузилмалари аъзолари 2020 йил 10 ноябрдаги баёнот қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда, 3 август куни Озарбайжон армияси бўлинмаларига қарши террорчилик-диверсия операциясини амалга оширди. Натижада озарбайжонлик ҳарбий хизматчи Казимов Анар Рустам ўғли ҳалок бўлди.

Бундан ташқари, ноқонуний арман қуролли гуруҳлари аъзолари Калбажар ва Лочин туманлари ҳудудини қамраб олган тоғ тизмасида жойлашган Гирхгиз чўққисини эгаллаб, у ерда янги ҳарбий постлар қуришга уринган.

Озарбайжон армияси бўлинмалари томонидан ўтказилган “Қасос” операцияси натижасида Кичик Кавказ тоғ занжирининг Қорабоғ тизмаси бўйлаб Гирхгиз, Сарибаба чўққилари ва бошқа бир қатор муҳим ҳукмрон чўққилар назорат остига олинди. Айни пайтда Озарбайжон бўлинмалари томонидан қулай чегараларда янги постлар қуриш ва таъминот йўналишларини ётқизиш бўйича муҳандислик ишлари олиб борилмоқда.

Амалиёт доирасида ноқонуний арман қуролли тузилмаларининг бир қанча жанговар позициялари йўқ қилинди, собиқ Агдере туманининг Юхари Оратағ аҳоли пунктидаги ҳарбий қисмга ҳаводан зарба берилди. Натижада ноқонуний арман қуролли тузилмаларининг аскарлари ҳалок бўлди ва яраланди, бир нечта Д-30 гаубицалари, ҳарбий машиналар ва катта миқдордаги ўқ-дорилар йўқ қилинди.

Озарбайжон Республикаси уч томонлама баёнотга зид равишда Россия тинчликпарвар кучлари вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудларида Арманистон қуролли кучлари ва ноқонуний арман қуролли тузилмаларининг мавжудлиги хавф манбаи эканлигини бир неча бор таъкидлаган. Бу ҳудудларни демилитаризация қилиш, арман қўшинларини у ердан тўлиқ олиб чиқиш ва ноқонуний арман қуролли тузилмаларини қуролсизлантириш мутлақо муқаррар эди.

Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Республикаси Конституциясига амал қилган ҳолда, бундан буён мамлакат суверен ҳудудларида содир этилган ҳар қандай террор ва провокацияларга қатъий чек қўйилиши, жавоб чоралари янада қатъийроқ бўлишини маълум қилган.

Арман матбуоти бугун Қорабоғда содир бўлган воқеалар натижасида 19 арман аскарининг яраланганини маълум қилди: Яраланганлардан 4 нафарининг аҳволи оғир, бирининг аҳволи оғир, қолган 15 нафарининг аҳволи енгил ва ўртача оғирликда. Тахминан 4 нафар аскар ҳалок бўлгани маълум қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

30 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

202 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

258 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

428 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

483 09:55 01.10.2022

Уколсиз инсулин синовдан ўтмоқда

303 09:30 01.10.2022
« Орқага