Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Озарбайжон элчихонасига ҳужум қилганлар жавобгарликка тортилиши лозим» — Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти

1649

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгаши Эронни Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужум айбдорларини жавобгарликка тортишга чақирди.

“2023 йилнинг 16-17 март кунлари Мавритания Ислом Республикаси пойтахти Нуакшот шаҳрида ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 49-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Озарбайжон Республикасидан ташқи ишлар вазири ўринбосари Фариз Ризаев бошчилигидаги делегация иштирок этди”, дейилади Озарбайжон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Вазирлар Кенгаши йиғилиши якунлари бўйича Озарбайжон ташаббуси билан илгари сурилган қуйидаги қарорлар қабул қилинди.

Қарорларда:

“Арманистон Республикасининг Озарбайжон Республикасига нисбатан тажовузи оқибатларини бартараф этиш”;

“Озарбайжон Республикасининг ишғолдан озод қилинган ҳудудларида иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш”;

"Арманистон Республикасининг Озарбайжон Республикасига тажовуз қилиши натижасида Озарбайжон Республикаси ҳудудларидаги маданий ёдгорликлар ва ислом динига оид ёдгорликларга етказилган зарарни кескин қоралаш";

"Озарбайжон ҳукумати ва халқини арман истилосининг оғир оқибатларини бартараф этишда, шунингдек, тиклаш-қайта қуриш ишларида қўллаб-қувватлаш".

57 давлатни ўз ичига олган ИҲТ Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинган “Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум” резолюциясида ИҲТга аъзо давлатлар 2023 йил 27 январда республика элчихонасига уюштирилган қуролли ҳужумни кескин қоралайди.

Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум натижасида бир киши ҳалок бўлган эди.

“Эрон ҳукумати ҳужумни ҳар томонлама тергов қилиши, ҳужум учун айбдорларни жавобгарликка тортиши ва Вена конвенциясига мувофиқ, Озарбайжон Республикасининг Эрон Ислом Республикаси ҳудудида жойлашган дипломатик ваколатхоналари ҳимоясини таъминлаши шарт. Шунингдек, ИҲТ Котибияти ва ИҲТга аъзо давлатларнинг элчихонага қилинган ҳужумни қоралаган баёнотлари ҳам олқишланади", дейилади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

127 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

279 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

363 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

302 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

44 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

257 17:10 22.03.2023
« Орқага