Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Озарбайжон фуқароси минада портлаб кетди – Арманистон хариталарни нотўғри берган

607

“Қорабоғни Арманистон қуролли кучлари босиб олган пайтда қўйилган миналарнинг ҳаммаси мина майдонлари хариталарида акс эттирилмаган, - дейди “Озарбайжон миналардан тозалаш кампанияси” жамоат бирлашмаси раиси Ҳафиз Сафихонов.

21 сентябрь, сешанба куни Агдам тумани прокуратураси маҳаллий фуқаро Зафар Агаевни танкга қарши минада портлагани фактига биноан жиноий иш қўзғатган. Ҳодиса соат 01:00 атрофида Агдам тумани Гарвенд қишлоғида содир бўлган. Экскаваторда қурилиш ишларини бажараётган ишчи танкка қарши минада портлаб кетган. Агаев турли даражада тан жароҳатлари олган ва касалхонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Агдам тумани Ижроия ҳокимияти бошлиғи ўринбосари Аллаҳверен Алиев Агдам шаҳри ҳудуди миналар ва портламаган ўқ-дорилардан тўлиқ тозаланганлигини маълум қилган эди. Бу баёнот Арманистон томони Озарбайжонга бутун Агдам тумани мина майдонларининг хариталарини топширганидан икки ой ўтгач айтилган.
Озарбайжонга топширилган хариталарда Агдам тумани ҳудудида қарийб 30 йиллик ишғол даврида жойлаштирилган 100 мингга яқин танк ва пиёдаларга қарши миналар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.

Кейинчалик Арманистон томони Озарбайжонга Физули ва Зангилон туманларидаги мина майдонларининг ҳам хариталарини берди.
Бироқ Сафихоновнинг фикрича, Қорабоғ ҳудудида кўмилган барча миналар хариталарда акс этмаган. Кўп ўқ-дорилар арман қуролли гуруҳлари томонидан хариталар тузилишидан анча олдин, масалан, 1992-1994 йилларда жойлаштирилган.
Озарбайжон миналардан тозалаш жараёнини ушбу хариталар маълумотлари билан боғламайди ва уларнинг тўғрилигига умид қилмайди. Мамлакат озод қилинган ерларни миналардан тозалашни хариталарни олишидан анча олдин бошлаган, бу жараён шу кунгача давом этмоқда. Миналардан тозалаш ишлари Озарбайжон миналардан тозалаш агентлиги (АНАМА), Мудофаа вазирлигининг муҳандислик истеҳком қўшинлари, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан биргаликда амалга оширилмоқда.
Август ойида президент Илҳом Алиев чет эллик журналистларга берган интервьюсида Қорабоғдаги миналар майдонларининг Арманистон томонидан Озарбайжонга берилган хариталарининг ишончлилиги атиги 25 фоиз эканлигини айтган эди.

Унинг сўзларига кўра, миналардан тозалаш жараёнини мураккаблаштирадиган нарса – бу пластик миналар. Ўқ -дориларнинг баъзи қисмлари қисман металлдан ясалган бўлса-да, уларни металл детекторлар ёрдамида аниқлаш жуда қийин, бу эса сапёрлар ишини янада мураккаблаштиради.

"Жаҳон амалиётига кўра, миналардан тозалашдан олдин миналар майдонларининг хариталари, кейин эса маҳаллий аҳолидан маълумотлар олинади. Бизнинг асосий муаммомиз – хариталар кеч тақдим этилгани. Бундан ташқари, озод қилинган ҳудудларда бирламчи маълумотни олиш учун тинч аҳоли ҳам йўқ. Шунинг учун биз олдинга силжишимиз аста-секин бўлмоқда, биз ҳар сантиметр ерни текширишимиз керак, чунки бу ҳудудлар беш кун эмас, балки 30 йил босиб турилган. Душманда миналаштириш учун вақт кўп бўлган”, деган Сафиханов.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ ва Туркия вазирлари Россия ва Украина ўртасидаги вазиятни муҳокама қилди

400 13:05 02.12.2021

Тугамаган можаро: Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари Брюсселда учрашади

478 15:10 20.11.2021

Арманистон Мудофаа вазирлиги Сюникдаги йўқотишлар ҳақидаги маълумотларни янгилади

937 17:35 19.11.2021

Россиялик генерал махсус топшириқ билан Ереванга етиб келди

1287 17:37 18.11.2021

Озарбайжон ва Арманистон қурбонлар ҳақида маълумот берди

1187 14:50 17.11.2021

Арманистон-Озарбайжон: чегарадаги сўнгги янгиликлар

1048 08:08 17.11.2021
« Орқага