"Бугунги кунга қадар Россиянинг тинчликпарвар кучлари ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ходимлари ёрдами билан аввалроқ жанговар ҳаракатлар содир бўлган зонадан Озарбайжон ҳарбий хизматчиларининг 314 ва 775 Арманистон ҳарбий хизматчиларининг жасадлари олинди ва бу жараён давом этмоқда".
1news.az хабарига кўра, ҳарбий асирлар, гаровга олинган ва бедарак йўқолган фуқаролар бўйича давлат комиссиясининг Ишчи гуруҳи раҳбари Элдар Самедов “АЗЕРТАЖ” агентлиги мухбири билан суҳбатда шундай деган.
Шунингдек, у "ҳаммасига ҳаммаси" тамойили асосида маҳбуслар ва гаровга олинганларни озод қилиш муҳим вазифа эканлигини таъкидлаган.
«Президенти Илҳом Алиев номидан, инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб, Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги иштирокида, шунингдек, ЕХҲТ ва ХҚХҚ воситачилиги билан ҳарбий асирлар, гаровга олинган ва бедарак йўқолган шахслар бўйича давлат комиссияси Арманистон томонига 9 нафар арманини, асосан кексаларни топширди.
Ҳаммаси бўлиб 54 нафар Арманистон фуқароси озод қилинган. Улардан 6 нафари 2020 йил 27 сентябргача Озарбайжонда ҳибсга олинган шахслардир. Бундан ташқари, Арманистон қуролли кучларининг чекиниши пайтида жанговар зонада ёрдамсиз ҳолатда қолган 2 нафар оғир касал бўлган Арманистон фуқароси, Озарбайжон касалхонасида даволанишга юборилган ва шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этган. Уларнинг жасадлари халқаро ташкилотлар воситачилиги билан Арманистон томонига ўтказилди”, - деган Э.Самедов.
Унинг таъкидлашича, айни пайтда Арманистонда Озарбайжоннинг уч фуқароси асирда ёки гаровда сақланмоқда, улар халқаро ташкилотлар томонидан ҳисобга олинган ва биз уларни Арманистон тарафидан озод қилинишини талаб қилмоқдамиз.
«Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий амалиётлар вақтида Арманистон томони халқаро гуманитар ҳуқуқ нормалари, инсон ҳуқуқлари, шунингдек, инсонпарварлик бўйича Женева конвенцияларида белгиланган мажбуриятларни эътиборсиз қолдириб, озарбайжонлик маҳбусларга ғайриинсоний муносабатда бўлган, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйган. Бу бўйича рад этиб бўлмайдиган аниқ далиллари - Арманистон аскарлари томонидан олинган видео ва фотосуратлар мавжуд» - деган Э.Самедов.
Унинг таъкидлашича, Женева конвенцияси талабларига мувофиқ, Озарбайжон армиясига таслим бўлган арманистонлик ҳарбий хизматчилар ва 2020 йил 27 сентябрдан кейин жанговар зонадан эвакуация қилинган фуқаролар зарур тиббий ёрдам билан таъминланган.
Давлат комиссияси мунтазам равишда ХҚХҚга улар тўғрисида маълумот бериб турди, ташкилот ходимларининг улар билан учрашиши учун барча шароитлар яратилди. Бундан ташқари, уларга қариндошлари ва дўстларига хат юбориш, баъзиларига эса - телефон орқали суҳбатлашиш ва видеохабар юбориш имконияти берилган.