Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон томонининг баёнотини рад этди

313

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон томонининг Озарбайжон армияси бўлинмалари томонидан гумон қилинган арман позицияларини ўққа тутгани ва бир ҳарбий хизматчининг яралангани ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

«23 ноябрь куни соат 13:20 да Озарбайжон армияси бўлинмаларининг ўққа тутилиши оқибатида бир арман аскарининг яралангани ҳақида Арманистон Мудофаа вазирлиги томонидан тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Биз бу маълумотни қатъиян рад этамиз», — дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлиги баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, кеча Арманистон-Озарбайжон чегарасининг шарқий қисми Озарбайжон армияси бўлинмалари томонидан бомбардимон қилинииши оқибатида ҳарбий хизматчи яралангани ҳақида хабар тарқалганди. Арманистон Мудофаа бошқармаси ярадор аскар ҳақида маълумот бериб, унинг соғлиғи қониқарли ва ҳаётига хавф йўқлигини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

405 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

183 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

279 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1211 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

243 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

779 17:35 28.11.2022
« Орқага