Озарбайжон Энергетика вазирлиги Озарбайжон газини Транс-Адриатик газ қувури (TAP) орқали тижорий етказиб беришни бошлаганини маълум қилди.
Вазирлик шу тариқа "Жанубий газ йўлаги" лойиҳасини амалга оширишда стратегик мақсадга эришилганлигини таъкидламоқда.
"Озарбайжон 25 йил давомида ҳар йили Европага 10 миллиард кубометрдан кўпроқ газ етказиб беради, шундан тахминан 8 миллиард кубометрни Италия, 2 миллиард кубометрни Греция ва Болгария тенг улушда олади, қолган қисми қўшни бозорларга экспорт қилинади", дейилади хабарда.
TAP AG консорциуми 2020 йил 13 октябрда Транс-Адриатика газ қувурининг қурилиши тугаганлигини эълон қилди. Унинг умумий узунлиги 878 км ни ташкил этади, шундан 550 км Грециянинг шимолий қисми орқали, 215 км - Албания ҳудуди орқали, 105 км – Адриатика денгизи орқали ва 8 км - Италия орқали ўтади. TAP - Озарбайжон газини Европага етказиб бериш учун инфратузилмани яратишни назарда тутадиган "Жанубий газ йўлаги" лойиҳасининг сўнгги таркибий қисми.
Газ қувури Шоҳ Денгиз конидан табиий газни ташиш учун мўлжалланган. Газ қувурининг ўтказувчанлиги қуввати йилига 20 миллиард кубометргача, яъни икки баравар кўпайтиришга имкон беради.
Қувурлар орқали етказиб бериладиган газнинг умумий ҳажми йилига 16 миллиард кубометрни ташкил этади, шундан 10 миллиард кубометри - Европага, яна 6 миллиард кубометри - Туркиянинг ғарбий минтақаларига йўналтиради. Туркияга газ етказиб бериш 2018 йилнинг ёзида бошланган. Ушбу йирик лойиҳа Россиянинг Европага газ сотиш бўйича монополиясига чек қўяди.