Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Озарбайжон сапёрлари Россиянинг баёноти ёлғон бўлганини аниқлади

4197

Озарбайжоннинг Ҳудудларни минасизлаштириш агентлиги Тоғли Қорабоғда “Искандар” ракетасининг қолдиқлари топилганини маълум қилди.

Агентликнинг билдиришича, иккита ракетанинг бўлаклари жорий йилнинг 15 март куни Шуша шаҳрида, ҳудудни миналардан тозалаш пайтида топилган. Айни пайтда ракеталарнинг модификациясини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Феврал ойининг охирида Россия Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги урушда “Искандар” ракета мажмуаларидан ҳеч бири қўлланмаганини, ракеталарнинг бари Арманистон Қуролли кучлари омборида сақланаётганини айтган эди. Бироқ ўтган йилнинг ноябрида Арманистон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий назорат хизматининг собиқ раҳбари Мовсес Акопян Тоғли Қорабоғда “Искандар”лардан фойдаланилганини эътироф этганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Алиев: “Арманистоннинг қўлига “Искандар-М” ракеталари қандай тушиб қолган?”

2110 14:00 13.04.2021

Ўзбекистон Озарбайжонга мактаб қуриб беради

686 15:30 12.04.2021

Тарихда бугун: Озарбайжонда қирғин бўлди

1509 13:30 31.03.2021

Қорабоғда арманлар қўшини кўпаймоқда – Алиев қарши чоралар кўрмоқчи

1866 13:16 21.03.2021

Озарбайжон – Арманистон урушидан чиқарилган хулосалар

2867 13:00 14.03.2021
« Орқага