Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Озарбайжон, Туркия ва Эрон Теҳронда «муроса» саммитини ўтказади

500

Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессияси доирасида Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари - Мевлут Чавушўғли ва Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берган Эроннинг Тасним ахборот агентлиги.

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ўртасидаги мулоқот натижаларидан бири Теҳронда Эрон, Озарбайжон ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг учрашувини ўтказиш тўғрисидаги келишув бўлган. Уч томонлама форматдаги дипломатик саммит қачон ўтказилиши аниқ айтилмаган.

Охирги кунларда Боку ва Теҳрон ўртасидаги муносабатларда кескинлик кучайган. Озарбайжон армияси 2020 йил кузида Қорабоғда бўлиб ўтган урушдан кейин Боку назорати остига ўтган Сюник вилояти (Горис-Капан автомагистрали) М-2 давлатлараро магистралининг алоҳида қисмида шу ойнинг бошида назорат-ўтказиш пунктини ўрнатди ва Эрон юк машиналаридан 260 долларлик «йўл солиғи» талаб қила бошлади. Ўтган ҳафта Озарбайжон полицияси Тоғли Қорабоғга ноқонуний юк етказиб берганликда айбланган икки эронликни ҳибсга олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған Ереванга: “Аввал Боку, кейин биз”

1763 16:15 27.10.2021

Бугун озод Қорабоғда янги аэропорт очилади

552 11:20 26.10.2021

“Арманистон – Озарбайжон чегарасидаги муаммони бизсиз ҳал қилиб бўлмайди” – Путин

775 12:35 22.10.2021

«Арманистон Озарбайжон ҳудудида янги миналарни қўйишда давом этмоқда» – Элнур Мамедов

470 09:06 20.10.2021

Тоғли Қорабоғ: бир озарбайжонлик арман снайпери ўқидан ҳалок  бўлди

502 11:30 15.10.2021

Эрон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Исроил сиёсатини муҳокама қилишди

504 09:39 13.10.2021
« Орқага