Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Озарбайжонлар озод этилган Лочин туманига қайта кўчиб келмоқда

853

Йил охирига қадар мамлакатнинг ушбу ҳудудидан чиқиб кетган муҳожирларнинг биринчи гуруҳини Арманистон истилосидан озод қилинган Озарбайжоннинг Лочин вилоятига жойлаштириш режалаштирилган. Бу ҳақда Озарбайжон бош вазири Али Асадов республика парламентидаги чиқиши чоғида маълум қилди.

У президент Илҳом Алиевнинг 2022 йил 16 ноябрдаги фармони билан истилодан озод қилинган ҳудудларга «Буюк қайтиш»нинг биринчи Давлат дастури тасдиқланганини эслатди.

Асадов жорий йил охиригача лочинликларнинг биринчи гуруҳини жойлаштириш режалаштирилганини таъкидлаб, шундай деди: «Тахминларга кўра, Забух ва Сус қишлоқларига 296 оила жойлаштирилади. Шу кунларда Талиш қишлоғига дастлабки 20 та оила кўчирилмоқда».

Бош вазир Озарбайжоннинг 44 кунлик урушдаги ғалабасидан сўнг минтақада транспорт ва коммуникация лойиҳаларини ривожлантириш учун янги имкониятлар очилганини ҳам қайд этган.

Унинг сўзларига кўра, бу борада янги халқаро ва минтақавий транспорт-логистика йўлаклари, хусусан, Зангезур йўлагининг очилиши катта аҳамиятга эга.

Озарбайжон Зангезур йўлаги доирасида ўз ҳудудида зарур инфратузилмани яратиш бўйича ишларни давом эттирмоқда, деди ҳукумат раҳбари.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

39 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

225 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

306 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

263 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

21 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

244 17:10 22.03.2023
« Орқага