Ахлоқ

"Баъзан куйган нон егим келади..."

1113

Ишдан чарчаб ҳориб келган отамнинг олдига онам дастурхон ёзди. У бутунлай куйиб кетган нонни қўйди. Эсимда, ўшанда отам бунга нима дер экан, деб қаттиқ қўрқандим.

Отам бир табассум қилди-да, нонга қўл чўзди. Ушатди. Мендан:

– Мактабда кунинг қандай ўтди? – деб сўради.

Жавоб бердим. Лекин бутун диққатимни отамнинг ҳаракатларига қаратгандим. У индамай, нонга сариёғ сурди. Мураббога ботирди. Еди. Мен ўша кунги кечки дастурхондан туриб кетдим. Онамнинг отамдан нонни куйдириб қўйгани учун узр сўраётганини эшитдим.

Мен отамнинг онамга берган жавобини бир умр унутмайман! У:

– Азизам, хижолатга ўрин йўқ! Бу бир катта мусибат эмас. Баъзан ўртадан кўра пишганроқ, куйганга яқин нон егим келади! – деди.

Отамдан нима учун бундай деганини сўрашга бордим.

– Ҳақиқатан, баъзан куйган нон егингиз келадими?

Отам мени бағрига босиб деди:

– Қизалоғим, бугун онанг жуда ҳориган. Куни қийин кечган. Ҳеч қачон аёллар атайин хато қилмайди. Яна бир нарса... Ноннинг ҳаддан ташқари пишиб кетгани, ҳатто куйиб кетганининг зарари йўқ. Бу бировга азият беришингга арзимайди.

Ҳаёт камчиликларга тўлиб ётибди. Мукаммал, айбсиз инсоннинг ўзи йўқ. Биз эса ўша камчиликларни қандай қабул қилишни ўрганишимиз керак. Аллоҳ ришталарни узиш учун белгилаган хатолардан ташқари бошқаларини тўғри қабул қилиш билан ўзаро алоқалар узилмайди. Давомли бўлади.

Озгина куйган нон ёки озгина бемаза чиққан таом бир қалбни парчалашга арзимайди.

Хулоса

– «Улар (аёлларингиз) ила яхшиликда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса». (Нисо: 19 )

– Расулуллоҳ ﷺ: «Мўмин киши мўмина аёлдан нафрат қилмасин. Агар бир хулқини ёмон кўриб қолса, бошқа бир хулқидан мамнун бўлиб қолар», дедилар ёки бундан бошқароқ бир сўз айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

– «Огоҳ бўлинглар, аёллар ҳақидаги васиятимга амал қилиб, уларга яхши муомалада бўлинглар. Албатта, аёллар сизларнинг асирларингиздир».Термизий ривояти.

Умму Абдуллоҳ таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳ инсонни ким билан қўллаб-қувватлаган?

1479 23:05 18.01.2020

Элмира Боситхонова: «Оила ва никоҳ масаласида Исломий қадриятлар устувор бўлиши лозим»

704 15:50 18.01.2020

“Шайх уйланмасликка қарор қилди, аммо...”

1532 21:00 17.01.2020

“Отамни уйлантираман...”

1972 21:00 13.01.2020

Бир миллатни йўқ қилиш учун...

3016 19:30 13.01.2020

"Эрингизнинг кўнглига қаранг, дугонажон!"

4282 17:30 13.01.2020
« Орқага