Аҳли ирфон

«...уятли жойи бор»

3722

Солиҳ салафларимизнинг вақтни жуда қадрлашлари ҳақида сўзлай туриб, аллома Муҳаммад Аввома биз томонга қарадилар ва: "Бир воқеа айтиб бераман. Фақат айбга буюрмайсизлар, озгина уятли жойи бор", дедилар. Мен шундай олим қандай уятли сўз айтаркинлар, дея ҳайратда боқиб тургандим:

"Шайх Абдураҳмон ибн Қосим вақтларини жуда қадрлар ва тинимсиз китоб ўқирдилар. Ҳожатга борганларида китобни ўғиллари ўқиб турар ва у киши кириб чиқардилар", деб ҳикояни тугатдилар.

Воқеанинг қайси жойи уятсиз экан, дея ажабландим. Шунда тушунчаларимиз катта фарқли эканини ва ер билан осмон қадар узоқлигини англадим. Устоз бировнинг ҳожатга киришини айтишдан ҳаё қилаётгандилар.

Мени воқеадан ҳам кўра шайх Аввоманинг ушбу тушанчалари ҳайратга солди. Кишининг ҳожатга кириб-чиқишини айтишдан ҳаё қилган олимга қараб, биз қандай сўзларни ишлатиб ҳам хижолат тортмаймиз-а, деган ўйдан уялиб кетдим.

Мубашшир АҲМАД

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайх Муҳаммад Аввоманинг ўғиллари вафоти муносабати билан таъзия

713 14:56 31.08.2019

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат. Ибн Таймия

1455 23:05 26.08.2019

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат. Кавсарий, Абу Ғудда, Аввома

427 23:05 24.08.2019

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат. Талабалари

331 23:00 23.08.2019

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат. Мустафо Сабри домла

674 22:05 13.08.2019

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат. Асарлари

468 22:05 10.08.2019
« Орқага