“Озод” аёлларнинг найранглари

20:00 13.02.2018 3359

Аёл ўз уйида ўзига, эрига ва фарзандларига овқат тайёрлаши оммавий маданиятнинг қўштирноқ ичидаги ажиб бир фалсафасига кўра эскилик сарқити ва қолоқлик бўлиб қолди. Агар самолётда кўплаб инсонларни ўзига жалб қилиб, уларга стюардеса сифатида хизмат кўрсатса, ундай аёл “озод” ва замонавий аёл ҳисобланади. Ҳозирда аёл киши уйида ўтириб, онаси, отаси, ака-укаси, опа-синглисининг хизматини қилиб, уй юмишлари билан машғул бўлиши хорлик, чўриликдир. Лекин, дўконларда сотувчи сифатида табассум билан мижозларга хизмат кўрсатиш ва идораларда бошлиқларга ноз-каришма қилишлари “озодлик” , “эъзозлик” рамзи бўлиб қолди.

إنَّا لله وَإنّا إلَيهِ راجِعُون

الحَمد لله نَحمَدُهُ ونَستعينُهُ ونَستغفرُهُ، ونؤمن به ونتوكل عليه ونَعوذُ باللهِ مِن شرورِ أنفُسنا ومِن سيِّئاتِ أعمالِنا، مَن يَهدِهِ اللهُ فلا مُضلَّ لهُ، ومَن يُضِلل فلا هادِيَ لهُ وأشهَدُ أن لا إلهَ إلا اللهُ وَحدَهُ لا شريكَ لهُ وأشهَدُ أَنَّ سَيِّدَنَا وَسَنَدَنَاوَنَبِيِّنَا وَمَوْلَانَا مُحمَّداً عَبدُهُ ورسولُهُ صَلَّى اللَّهُ تَعَالَى عَلَيْهِ وعلى آله وأصحابه وبارك وسلم تسليما كثيرا.

أَعُوذُ باللهِ مِنَ الشَّيطاَن الرَّجِيمِ   بِسمِ الله الرحمن الرَّحِيم

وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلَا تَبَرَّجْنَ تَبَرُّجَ الْجَاهِلِيَّةِ الْأُولَى وَأَقِمْنَ الصَّلَاةَ وَآتِينَ الزَّكَاةَ وَأَطِعْنَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُمُ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا.
“Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгарги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг” (Аҳзоб 33 оят).
آمَنتُ بالله صَدَقَ الله مولانا العَظِيم وصَدَقَ رَسُولُ النَّبِيِّ الكَرِيم ونَحنُ عَلى ذالِكَ مِنَ الشَّاهِدين والشَّاكرين والحَمدُ لِله رَبِّ العَالَمِين.
“Аллоҳ таолога иймон келтирдим. Азаматли мавлоимиз Аллоҳ таоло рост сўзлайди ва карамли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам. Биз бунга гувоҳмиз ва шукр айтувчиларданмиз. Икки олам роббиси Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин”.

Бугуннинг мавзуси

Ушбу мавзу орқали сиз азизлар билан рўмолнинг аҳамияти ва унинг ўрни ҳақида атрофлича гаплашмоқчимиз. У орқали исломий ҳукмларда ва Қуръони карим таълимотида аёлларга рўмолнинг ҳукми ва уни қандай аҳамият касб этишини айтмоқчимиз.

Ушбу мавзуни тўғри тарзда тушуниб олишимиз учун алоҳида бир нуктага сизларнинг эътиборларингизни қаратмоқчиман. Айтингларчи, нима учун аёлларга рўмол ўраш зарур ва унинг шаръий ҳукми қандай? Аёлларни дунёга келишлари ва яратилишларидан кўзланган мақсад маълум бўлмагунича бу сўзларни тўғри тарзда тушуниб бўлмайди. Шунинг учун дастлаб, аёларнинг яратилиш ҳикмати ва уларнинг мижози ҳақида атрофлича сўз юритилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Яратишдан мақсад нима эканлигини холиқдан сўранглар

Ҳозир ғарбликлар: “Ислом аёлларини рўмолга ўраб, тўрт девор ичида қамаб қўйишмоқда”, деб, ҳар жойда жар солишмоқда. Буларнинг барчаси аёлларни нима мақсадда яратилганидан бехабар тарзда айтилган сўзлардир. Агар киши коинот, инсоният ва эркагу аёлни яратувчиси Аллоҳ таоло эканлигига имон келтирса, У инсониятни эркак, аёл қилиб яратишдан кўзлаган мақсадини ҳам билади. Худо кўрсатмасин, агар киши юқоридагиларга имон келтирмаган бўлса, сўзда давом этишнинг имкони бўлмайди. Киши Аллоҳ таолони борлигига имон келтирмаса, кундан кун динсизлик майдонида ғарқ бўлаверади. Лекин, Аллоҳ таоло бундай кишилар учун ҳам Ўзини борлиги ҳақида сўзловчи белги ва аломатларни яратиб қўйган. Шунинг учун Аллоҳ таолога имон келтирмаган кишиларга гап гапиришдан фойда йўқ.

Агар киши Аллоҳ таолога имон келтирган бўлса, коинот, инсоният ва эркагу аёлни яратувчиси Аллоҳ таоло эканини билади. Шундай экан эркагу аёлни нима мақсадда яратганини Уни ўзидангина сўрашимиз лозим!

Эркак ва аёл икки турли синф

Ғарбликлар дунёга: “Аёллар ҳам эркаклар билан елкама-елка туриб ҳар турли ишларни қилишлари лозим” деб жар солмоқдалар. Шу ўринда: “Агар эркагу аёл бир турдаги ишни қилиш учун яратилган бўлса, жисмоний жиҳатдан алоҳида-алоҳида яратишга нима ҳожат бор эди?” деган савол пайдо бўалди. 

Эркак билан аёлнинг жисми турлилиги ва у иккисининг салоҳияти бошқа-бошқа эканлиги ҳеч кимга сирм эмас. Чунки, Аллоҳ таоло эркак билан аёлни фарқли қилиб яратиб, уларни жисмоний жиҳатдан ҳам ажратиб қўйди. Энди, буларни кўра била туриб, эркак билан аёл ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ дейиш фитратга зид ва кўриш орқали собит бўлган нарсани инкор қилишдир. Чунки, эркак билан аёлнинг жисмоний тузилиши бир-биридан фарқли экани ҳеч кимга сир эмас. Лекин, кийим-кечакларни янги модаларида эркак билан аёл орасидаги фитрий фарқни йўқатишга катта эътибор берилаётганини кузатиш мумкин. Чунки, аёллар эркакларнинг либослари каби кийим кийишга ҳаракат қилаётган бўлсалар, эркаклар аёллар каби кийим кийишга уринмоқдалар. Аёллар сочларини эркакларнинг сочларига ўхшатишга ҳаракат қилаётган бўлсалар, эркаклар сочларини аёлларнинг сочлари каби қилишга уринмоқдалар. Лекин, ҳеч ким эркак билан аёлнинг жисмоний тузилиши бир-биридан фарқли эканини инкор қила олмайди. Чунки, у иккиси турли жинс ва турли салоҳият эгаларидир.

Пайғамбар алайҳиссаломлар орқали Аллоҳ таолодан сўралади

Эркак киши нима учун яратилган? Аёл киши нима учун яратилган? Уларни ким яратган бўлса, ўша зотдан эркак кишини нима мақсадда, аёл кишини нима мақсадда яратганини сўраш керак. У ҳақда Аллоҳ таолодан Пайғамбар алайҳиссаломлар ва Набийларнинг хотами Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали сўраш мумкин.

Инсон ҳаётининг икки шуъбаси

Қуръони карим таълимоти ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан инсон ҳаёти икки шуъбага тақисмланиши ҳеч қандай шубҳасиз собит бўлган. Улардан биринчиси, уй ичидаги шуъба, иккинчиси уй ташқарисидаги шуъба. Инсон ҳаёти мазкур икки шуъбасиз муътадил бўлмайди. Чунки, уй юмишлари (рўзғор)ни тартибга солиш ва уйдан ташқаридаги ишлар(еб-ичишга пул топиш кабилар)ни тартибга солиш зарурдир. Агар инсон ҳаётининг икки шуъбаси тўғри тарзда йўлга қўйилса, инсон ҳаёти мустаҳкам бўлади. Агар улардан бирортасига путр етса ёки улардан бирида камчиликка йўл қўйилса, инсон ҳаёти мувозанатдан чиқиб кетади.

Эркак ва аёл ўртасида ишни тақсимланиши

Аллоҳ таоло ишларни икки шуъбага қуйидаги тарзда тақсим қилган:
1. Уйдан ташқаридаги ишларни эркак кишининг зиммасига юклаган;
2. Уй ичидаги юмишларни Аллоҳ таоло ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёл кишилар зиммасига юклаганлар. Умуман олиб қараганда, аёллар уй ишларини тартибга солиб турадилар. Агар ҳукм Аллоҳ таоло томонидан аксинча берилганида, албатта ҳеч қандай иккиланишсиз эркак кишилар уй юмишлари билан аёл кишилар кўча ишлари билан шуғулланган бўлар эдилар.

Ақл ёрдамида фитрий яратилиш ўрганиб чиқилса, кўча ишлари билан эркак киши, уй юмишлари билан аёл киши шуғилланиши тадқиқот натижаси сифатида келиб чиқади. Агар эркак билан аёлнинг жисмоний қуввати солиштириб кўрилса, эркак кишининг жисмоний қуввати аёл кишига нисбатан зиёдо эканлиги келиб чиқади. Чунки, Аллоҳ таоло эркак кишиларга аёл кишиларга нисбатан кўп жисмоний қувват ато этган ва буни ҳеч ким инкор қила олмайди.

Кўча ишлари уй юмишларига нисбатан жисмоний қувват, меҳнат талаб қилади ва у ишларни куч-қувватсиз бажариб бўлмайди. Уй юмишалри эса, уни бутунлай акси бўлиб, кўп куч-қувват сарфламай уларни бажариш мумкин. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло кўча ишларини эркак киши зиммасига, уй юмишларини аёл киши зиммасига юклади.

Аёл уйни тартибга келтиради

Сўзимиз аввалида келтирилган ояти каримада Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига хитоб қилиш орқали, бутун мусулмон аёлларга қуйидаги таълимни бермоқда:
وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ.
“Виқор билан уйингизда ўтиринг”
(Аҳзоб 33 оят).

Ушбу ояти каримада “аёллар заруратсиз уйларидан ташқарига чиқмасликлари лозим” деган таълимотдан ташқари “аёллар ўз уйларида ўтириб, уй ишларини тартибга солсинлар” деган асосий ҳақиқат томон ишора қилинмоқда.

Али ва Умар розияллоҳу анҳумолар ўртасида ишларни тақсимланиши

Али ва Фотима розияллоҳу анҳулар ўзаро ишларни тақсимлаб олгандилар. Унга кўра Али розияллоҳу анҳу уйдан ташқаридаги юмишлар билан шуғиллансалар, Фотима розияллоҳу анҳо уй юмишларини тартибга соладилар. Масалан, уй супириш, қўл тегирмонда ун чиқариш, сув тўлдириш ва овқат пишириш каби.

Очкўз эрларгина ўз аёлларини уйдан ташқарига чиқаради

Қайси жамият покиза яшаш ҳеч қандай аҳамият касб этмаса, ўша жамиятда иффат, поклик ўрнига ахлоқсизлик ва ҳаёсизлик асосий мақсад деб тушунилади. Бундай жамиятда ишларни эр ва аёлга тақсимлаш, аёлларнинг ўраниши ва ҳаё нафақат кераксиз нарса, балки бундай нарсалар мақсадга етишга халақит қилувчи ҳисобланади. Масалан, ахлоқий қадриятлардан бутунлигича воз кечкан ғарбликларда аёлни ишламай уйда ўтириши эр учун катта мусибат ҳисобланади. Бошқа томондан уларнинг ҳакалак отган табиати аёлга нисбатан ҳеч қандай мажбуриятни зиммасига олмай баъзи-баъзида у билан ўзининг шаҳвоний ҳирсини қондириб туришни хоҳлайди. Бошқа томондан бундай жамиятдаги эр қонуний аёлини таъминотига кафил бўлишни ўзи учун ортиқча юк деб тасаввур қилади. Ғарбликлар шаҳвоний ҳирсни қондириш билан аёлнинг таъминоти масаласини айёрона ечимини топишган. У ечимнинг жарангдор ва маъсум номи “Аёлларга эрк бериш”дир. Улар аёлларга: “Сизлар тўрт девор ичида қамалиб ўтирган эдинглар, энди озодлик даври келди. Сизлар тўрт девор ичида қамалиб ўтирмай эркаклар билан елкама-елка туриб ҳаётнинг ҳар соҳасида ҳисса қўшишларинг лозим. Сизлар ҳукумат ва сиёсатга аралашиш у ёқда турсин, уни ёнига ҳам келмаган эдинглар. Энди ташқарига чиқиб ҳаётнинг қийинчиликларини ҳал қилишда қўлдан келганича ёрдам беринглар. Билиб қўйинглар, дунё тўла азизликлар ва юқори мансаблар сизларга мунтазирдир” деб сингдирдилар.

Бу каби жозибали нутқдан таъсирланган бечора аёллар уйларидан ташқарига чиқишди. Турли пропаганда воситалари орқали улар аёлларни “юз йиллик асрликдан бугун озод бўлдинглар ва ниҳоят унинг машаққати тугади”, деган ташвиқотга ишонтиришди. Бу оҳанграбо нутқ соясида аёлларни судраб кўчаларга олиб чиқишиб, уларга идораларда “котиблик” мансаби берилди. Шунингдек, аёлларга бегона эркакларга шахсий котиб, машинистка бўлиб ишлаш мансаблари берилиш билан бир қаторда сотувчи ва модел каби лавозимлар ҳам уларга тортиқ қилинди. Аёллар дастлаб секин асталик билан, битта-битта аъзоларини бозорда очишиб, харидорларни дўконга жалб қила бошладилар. Охир оқибат, аёллар тижорат идоралари учун харидор чақирувчи восита ва эркакларни чарчоғини чиқарадиган кўнгил очди нарсага айланиб қолишди.
Аслида эса, ислом дини аёлларнинг бошларига иззат ва обрў тожини кийдириб, бўйинларига иффат ва покизалик маржонини тақиб қўйган.

Ҳозир ҳар бир қора иш аёлларга юклатилмоқда

“Озодлик” деган шиор остида аёллар учун сиёсат ва ҳукумат эшикларини очиб бермоқдамиз деб, барча ёққа жар урилмоқда. Лекин, озгина эътибор билан қарангчи, Ғарб давлатларида ҳозирги кунда вазир ёки бошлиқ бўлиб, нечта аёл ишламоқда экан? Қанча аёл судда ишлаётган экан? Қанча аёллар юқори мансабда ишлашмоқда экан?

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!