"Озод бўлсанг ҳам йиғлайсанми?"

11:05 11.01.2019 711

Бир бадавийнинг кечаси ухламайдиган ҳабаш хизматкори бор эди. 

Бир куни бадавий «Ҳой бола, сен нега ухламайсан?» деган эди, бола: «Жаннатни ўйласам, завқ шавқим келяпти. Дўзахни ўйласам, қалбимни қўрқинч босяпти. Ўлимни эсласам, уйқум ўчиб кетяпти. Эй ҳожам! Бу аҳволда қандай қилиб бемалол ухлайман?» деди. Бадавий бу гапларни эшитиб, йиғлаб юборди. Сўнг «Болам, бундай мақомдаги одам қул бўлиб яшаши дуруст эмас. Кетавер, Аллоҳ розилиги учун сени озод қилдим!» деди. 

Буни эшитган бола ҳам йиғлаб юборди. Бадавий «Озод бўлсанг ҳам йиғлайсанми?» деган эди, бола: «Эй ҳожам! Бу кичик озод бўлиш. Лекин ким мени катта озодликка – Қиёмат куни дўзах азобидан озодликка олиб чиқади?» деди.

аrabic.uz 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!