Янгиликлар

Пахта ҳосилини териш учун нархлар белгиланди: 1 кило пахта учун – 800 сўм

408

2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор кўра:

– машинада терилган 1 тонна пахта учун – 600 000 сўм хизмат ҳақи;

– қўлда терилган 1 кило пахта учун биринчи теримда – 800 сўмдан, иккинчи теримда – 1200 сўмдан;

– мавсум мобайнида терим отряди раҳбарларига ҳар ойда 2 миллион сўмдан, терим марказлари раҳбарларига 3 миллион сўмдан меҳнат ҳақи тўланади.

Шунингдек, пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига ва кластерларга пахтани териб олиш учун банклар томонидан йиллик 16 фоиз ставкада кредит ажратилади.

Бундан ташқари, қарорга кўра 2019 йил ҳосилини қисқа муддатда йиғиб олиш, теримчилар билан ўз муддатида ҳисоб-китоб қилиш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига 2020 йилда қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда ажратилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Энди ҳокимлар фермер ишига аралашмайди(ми?)

592 10:30 05.02.2020

Ўзбекистонда пахта теримини механизациялаш икки босқичда амалга оширилади

254 17:40 15.01.2020

АҚШ Ўзбекистон пахтасини “мажбурий болалар меҳнати ёрдамида терилган пахта” рўйхатидан чиқарди

579 15:30 26.03.2019
« Орқага