Бир пайтлар ҳаж зиёратига дунёнинг турли нуқталаридан қарийб 2,5 миллион киши келар эди, бу йил эса атиги 60 минг киши ҳаж амалларини бажармоқда.
Коронавирус пандемияси туфайли ўтган йилда бўлгани сингари бу йил ҳам чет элдан зиёратчиларнинг келишига рухсат берилмади. Саудия Арабистони ҳукумати коронавирусга қарши эмланган, 18-65 ёш оралиғида бўлган ва сурункали касалликларга чалинмаган кишиларнинг ҳаж қилишига рухсат берди. Зиёратчилар ибодатларни адо этиш чоғида ижтимоий масофага риоя этишлари зарур.
Ибодат жойларида дезинфекция ишлари мунтазам амалга оширилмоқда.